Миржалол Қосимов: "Футболни алдаб бўлмайди"
30 авг 2022 00:44
Новости
Миржалол Қосимов: "Футболни алдаб бўлмайди"
"Аввало барча юртдошларимизни яқинлашиб келаётган Ватанимизнинг мустақиллик байрами билан чин юракдан табриклайман. Бугун ажойиб ва ҳужумкор футбол гувоҳига айландик. Ўйин қизиқарли ва вазиятларга бой ўтди. Ҳар иккала жамоада голли вазиятлар кўп бўлди. Агарда тезроқ учинчи голни киритганимизда, баҳсни хотиржам якунлардик. Кубок ўйини яқинда ўтказганимиз сабабли бугун жамоамизда чарчоқ сезилди. Барибир футболни алдаб бўлмайди. Биз "Сурхон"га нисбатан бир кун кеч ўйин ўтказдик ва учрашув экстра таймларгача чўзилгани бугунги баҳсда футболчиларнинг жисмоний ҳолатига таъсирини кўрсатди. Жамоа тўлиқ тикланишга улгурмаганди. Шу боис ҳам ўйинда тўлиқ назоратни ушлаш қийин бўлди. Лекин шунга қарамай жамоам бугун охиригача курашди. Футболчилар ўзларида куч топиб, кўплаб вазиятлар яратишди. Муҳим ғалабани қўлга киритдик. Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман ва бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. АГМК айнан мухлисларни хурсанд қилиш учун ўйнайди. Бу ўйин энди тарих. Биз эндиликда кубок доирасидаги "Андижон"га учрашувга жиддий тайёргарлик кўрамиз", деди олмалиқликлар бош мураббийи.
Комментарии