RU

Последние новости

20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  0 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  5 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  3 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  5 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  1 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1

Миржалол Қосимов: "Чемиртан хато трансфер бўлган" Новости

Миржалол Қосимов: "Чемиртан хато трансфер бўлган"

Олий лиганинг 23-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Машъал" учрашувидан кейин "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.


- Авваламбор эртанги ўқитувчи ва мураббийлар куни билан барча мураббий ва устозларни муборакбод этамиз. Жамоамиз ва клубимиз номидан барча ўқитувчи ва мураббийларни табриклайман.
Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, биринчи бўлимда жамоамиз яхши ўйнади, голлар урдик, ғалабани деярли ҳал этдик. Аммо иккинчи бўлимда яна ўша эски муаммо кузатилди.

"Машъал" анча шижоаткор ва ҳаракатчан жамоа. Бу жамоани имкониятларини жуда яхши биламиз. Муборакликлар исталган жамоага хавф туғдиришга қодир жамоа. Аммо бугун улардан янада кўпроқ қаршилик кутгандим. Бугунги учрашувда жамоамиз биринчи бўлимда берилган кўрсатмаларни яхши бажаришгани учун барча масала ҳал этилди. Шу боисдан "Машъал" бугун кутилганидек ўйнай олмади.

Чемиртан? Бу футболчини жамоага олиб келиш хато бўлган. Чемиртан "Бунёдкор"нинг савиясига мос футболчи эмас. Масалан кеча Чемиртан ёшлар таркибида ўйнади. Аммо ҳужумчи бир тайм мобайнида дарвоза томон бирорта зарба бергани йўқ. Бу қандай ҳужумчи?

Ашурматов нега ўнг қанотда ўйнади? Чунки Дилшод Аҳмадалиевни ўйиндан олдин бироз тоби қочиб қолди. Шу сабабдан ҳам Ашурматовни қанотга қўйдик.

"Бунёдкор" доим юқори мақсадларни кўзлайди. Биз жорий мавсумда ҳам иккита совриндан биттасини қўлга киритишни истаймиз. Айтадику, осилсанг баландорга осил деб. "Бунёдкор"ни мақсади мавсумни соврин билан якунлаш.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика