RU

Последние новости

15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  0 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  0 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  1 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  14 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  16 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  18

Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи Новости

Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи

Мамлакатимизда ёзги трансфер ойнаси давом этаётганидан хабарингиз бор.

"Championat.asia" сайти манбасининг хабар беришича, Наманганнинг "Навбаҳор" клуби яна икки нафар бразилиялик футболчи билан шартнома имзоламоқчи. Булар: 28 ёшли марказий ҳимоячи Хулио Сезар ҳамда 26 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи + вингер ролида ўйнай оладиган Деметриус.

Ж.Сезарнинг сўнгги жамоаси Тайланднинг "Утай Тани" клуби бўлган. У Тайланд клуби таркибида ўтган мавсум жами 26 та ўйин ўтказган ва битта гол урган.


Деметриуснинг сўнгги жамоаси эса Грециянинг "Каллитеа" клуби бўлган. У греклар сафида 2022 йилдан бери тўп тепиб келади. Шу вақт ичида Деметриус 121 та ўйин ўтказган ва 13 та гол уриб, 14 та ассист беришга эришган.


Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор"ни тез орада ҳимоячи Сергей Карпович тарк этиши кутилмоқда. Шундай бўлган тақдирда, "лочинлар"да икки легионер лимити бўшайди ва улар юқоридаги бразилияликларни олиб келишлари мумкин бўлади.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика