RU

Последние новости

00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  6 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3

Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари Новости

Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 15-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши дарвозабони – Ширинбой Абдуллаев ("Бухоро")

"Бухоро" бу тур Термизда "Сурхон" меҳмони бўлиб 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Бу натижа қўлга киритилишида меҳмонлар посбони Абдуллаевнинг ўрни катта. У учрашув мобайнида, 5 марта жамоасини голдан асраб қолди. Шундай қилиб, Ширинбой Абдуллаев Championat.asia талқинида 15-турининг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши мураббийи – Камолиддин Тожиев ("Пахтакор")

"Пахтакор" бу турда ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Кўпчилик баҳсдан аввал "Навбаҳор" сафарда бўлса ҳам фаворитлигини айтди. Бироқ Тожиев бошчилигидаги "шерлар" шу куни рақибдан деярли ҳар жабҳада устунлик қилишди ва ундан ҳам кўпроқ гол уришлари мумкин эди. Бежизга ўйиндан кейин "Навбаҳор" устози Сергей Лушчан яхшиям бугун 5-8 та гол ўтказмадик деб интервью бермади. Шу тариқа, Камолиддин Тожиев Championat.asia талқинига кўра турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 



Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши футболчиси – Люпчо Дориев ("Сўғдиёна")

"Сўғдиёна" бу тур Жиззахда "Қўқон-1912"ни мағлуб этди - 2:1. Учрашувда мезбонлар тўпурари Люпчо Дориев аввал ўзи ишлаган пенальтидан гол урди, кейинроқ ўйиндан ҳам гол уриб "Сўғдиёна"га ғалаба келтирди. Шу тариқа Люпчо Дориев Championat.asia талқинига кўра, 15-турнинг энг яхши футболчиси бўлди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Илҳом Ваҳобов ("Қизилқум")

"Қизилқум" бу турда Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлиб ғалабага эришди - 2:1. Баҳснинг 69-дақиқасида навоийликлар чап қанот ҳимоячиси Илҳом Ваҳобов узоқ масофадан кучли зарба билан дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олди ва супергол муаллифига айланди. Шундай қилиб, Илҳом Ваҳобов Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди.




Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика