Мессининг адвокатлари "Барса" мутасаддилари билан учрашади. Лионель жанжалларсиз кетмоқчи
28 авг 2020 22:01
Новости
Мессининг адвокатлари "Барса" мутасаддилари билан учрашади. Лионель жанжалларсиз кетмоқчи
Ҳужумчи Лионель Месси "Барселона"ни можароларсиз тарк этишни хоҳлаяпти.
Футболчининг ташаббуси билан унинг адвокатлари клуб юристлари билан учрашади, деб хабар қилди Ole.
Месси "Барса"дан кетиши оқибатида жавобгарликка тортилишни хоҳламаяпти.
Клубнинг позициясига кўра, Мессининг амалдаги шартномасида муддатидан олдин жамоани тарк этиши учун 700 млн евро товон пули тўланиши белгиланган.
Ҳужумчининг вакиллари эса Месси шартнома муддатига қарамай клубни тарк этиш ҳуқуқига эгалиги тўғрисидаги бандни кўриб чиқади.
"Манчестер Юнайтед" Мессининг отаси билан трансфер борасида гаплашди
Комментарии