RU

Последние новости

10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  0 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  3 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  1 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  1 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  6 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  6 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  12 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  4 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  16 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  27

Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди" Новости

Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"

CAFA Nations Cup 2-туридан ўрин олган Ўмон – Қирғизистон учрашувидан сўнг икки жамоа устозлари фикрлари билан ўртоқлашди.

Дастлаб Қирғизистон бош мураббий Урмат Абдуакимов фикрларини билдирди. 

"Биринчи навбатда йигитларга майдонда борини бергани учун раҳмат айтаман. Бугун яхши ўйин кўрсатишди дея оламан. Лекин бизнинг ғалабамизни ўғирлашди. Буни кўриб чиқиш керак. 3 та гол уриб 1:2 ютқазиш аламли. Оғир мағлубиятни қабул қилиб олдик, чунки мақсадимиз юқори эди. Лекин олдинда яна битта Ўзбекистонга қарши ўйин кутиб турибди. Кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламиз",- дейди Урмат Абдукаимов.

- Охирги дақиқаларда жамоага нима етишмади?

- Қийин вазият. Майдонга халқаро майдонда тажрибаси камларга имконият бердик, шу боис тажриба етишмади. Боз устига марказий ҳимоячиларимиз билан боғлиқ 2 та режалаштирилмаган ўзгариш қилдик. Қийин рақиб билан ўйинда осон бўлмайди. Стандарт вазиятлардан кўп гол ўтказяпмиз. Буни кўриб чиқиш керак. 

- Кожонинг ҳисобга олинмаган голини қайтадан кўрдингизми?

- Тасвирларни энди кўриб чиқамиз. Саволлар бор албатта. Аммо захира ўриндиғидан туриб кўриш бошқача хулосаларни беради. Айниқса сизга қарши қарорлар қабул қилинса.

- Бир ярим йил олдин Осиё Кубогида Ўмон билан дуранг ўйнагандинглар. Бу вақт ичида Қирғизистон терма жамоаси қанчалик кучайди, нималар ўзгарди?

- Жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш босқичида қатнашиш катта тажриба берди. Муносиб натижалар қайд этдик. Дебютимиздан ҳеч ким бундай натижалар кутмаганди. Биз янада кучли жамоага айландик деган бўлардим. Мазкур турнирда таркибимиз тўлиқ эмас, чунки тажрибали футболчилар етиб келмаган. Бу орқали ёшларга имконият бермоқдамиз. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика