Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди
03 сен 02:20
Новости
Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди
Трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Наполи" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини 6 миллион еврога ижарага олди ва 44 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритди.
The Athletic хабар беришича, Хейлунд 22 ёшида "Манчестер Юнайтед"да ўйнаш орзуси пучга чиққанидан "қаттиқ изтироб чеккан". Мавсум бошида даниялик футболчи клубда қолишини кутган ва шу боис жамоа билан мавсумолди тайёргарлигини бошлаган эди.
Бундан ташқари, Хейлунд ўзини "Манчестер Юнайтед"нинг янги трансфери Бенямин Шешкодан яхшироқ деб билади. Расмус машғулотларда буни исботлаб, клубда қолишга умид қилганди.
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ўтган мавсумда муваффақиятсиз ўйин кўрсатгани (52 ўйинда 10 гол) туфайли Хейлундни сотишга қарор қилди. The Athletic ёзишича, клуб раҳбарлари назарида Хейлунд ўтмишни, яъни МЮ ортиқча пул сарфланган футболчини гавдалантирарди. Шу сабабли клуб футболчидан қутилишга ҳаракат қилган.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии