RU

Последние новости

03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  36 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  18 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3

Кападзе: "Кечирасизлар, лекин интернетда ёзилаётган нарсалар барчага таъсир қилмоқда" Новости

Кападзе: "Кечирасизлар, лекин интернетда ёзилаётган нарсалар барчага таъсир қилмоқда"

"CAFA Nations Cup-2025" "A" гуруҳ 1-тур доирасидаги Ўзбекистон ва Ўмон ўртасидаги баҳсдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугунги учрашув қийин ўтди. Дастлабки дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Ўмон жамоаси анча зич ҳимояланди. Биз рақиб ҳимоясини ёриб ўтишда қийналдик. Вазиятларимиз ҳам бўлди. Ўмон бугунги баҳсга яхши тайёргарлик кўрган экан. Йигитлар ҳам бугун яхши ҳаракат қилишди"


Ҳожимат Эркинов

"Ўйин биз учун қийин ўтди ва биз кутилган натижага эриша олмадик. Биринчи бўлимда бироз қийналдик. Кейинги учрашувларда янада яхшироқ ҳаракат қилиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз"

- Бугунги учрашувда асосан қанотдан ҳужумлар амалга оширилди. Марказ бироз суст бўлгандек. Шунингдек, узоқ масофадан зарбалар берилмади. Ушбу жиҳатлар устида ишланмадими?

- Ўйинни томоша қилган бўлсангиз Ўмон терма жамоаси майдон марказини ёпа олди. Шу сабабли биз ушбу зонадан деярли имкониятлар ярата олмадик. Қанотлар очиқ бўлгани сабаб қанотларда фаол бўлдик.


- Ўмон жамоасининг ҳимоячилари баланд бўйли футболчилар экан. Бундай рақибларга қарши қандай услуб қўллаган яхши деб ўйлайсиз?

- Баланд ҳужумчилар керак экан. Ўмон жамоаси 10 кун аввалроқ йиғин бошлаган. Янги мураббий келгани учун, таркибдаги футболчилар ўзини яхши томондан кўрсатишга ҳаракат қилди. Рақибимиз тезкор гол киритганидан сўнг ҳимояга урғу бера бошлади. Янада кўпроқ вазиятлар яратишимиз мумкин эди, аммо улардан фойдалана олмадик. Биз бор йўғи иккита тактик машғулот ўтказишга улгурдик. Футболчилар эртароқ ёки кечроқ йиғинга қўшилишди. Кечирасизлар, лекин интернетда ёзилаётган нарсалар барчага таъсир қилмоқда. Кимдир келди ва кимдир кетди дейиб ёзишмоқда. Буларнинг барчаси эътибор йўқотилишига олиб келади. Футболчилар барчаси телефонга қараб қолган. Бугун тайёр футболчилар билан майдонга чиқдик ва йигитлар борини беришини. Буларнинг барчаси футболчиларга таъсир қилмоқда. Кейинги учрашувга ҳам дуранг билан тугади, ҳали хеч нарса йўқотилмади.


Ҳожимат Эркинов

- ЖЧда ўз терма жамоангизни биринчи маротаба иштирок этиши ҳақида уйлаётганингизда нималарни ҳис этмоқдасиз?

- Ҳали ўйлаб кўрганим йўқ. Бунга ҳали вақт бор. Ҳали тайёргарлик кўришимиз керак ва ўртоқлик ўйинларда иштирок этишимиз керае.

- Охирги маротаба терма жамоамизга хорижлик мураббий - Эктор Купер келганида, мен бу қарор футболимиз учун бир қадам олдинги юришми деган савол бергандим. Энди эса Бенту келмоқда. Сизнингча Бенту "Купер 2.0"ми?

- Кеча бу ҳақда айтиб ўтдим. Кўрамиз. Бу раҳбариятга боғлиқ. Ҳали хеч нарса аниқ эмас дейишмоқда. Ким мураббий бўлса ҳам терма жамоамиз яхши иштирок этишини тилаб қоламан. Мен ҳар доим терма жамоани қўллайман, шахсларни эмас. Раҳбариятнинг қарорини тўғри қабул қилишим керак бўлади. Масалан, Бенту мундиалда иштирок этган ва тажрибаси бор. Балки шунинг учундир.



Ҳожимат Эркинов

- Майдон ҳолатига ҳақида гапириб ўтсангиз...

- Майдон яхши эди. Бу майдонда биринчи марта ўйнамоқдамиз.


Тимур Кападзе

- Ҳозирги кунда Тошкентдаги энг яхши майдонлардан бири шу. Анча мунча стадиондан яхши.

- Терма жамоа атрофидаги янгиликлар футболчилар ва сизни эътиборингизни тортган. Шунингдек, бироз иштиёқ ва мотивация пасайишига олиб келгандек туюлди...

- Иштиёқ масаласида ҳаракат қилдик. Жисмоний жиҳатимиз ҳам ёмон эмас эди. Бугун ўйинда кўп хатолар қилдик. Айтганимдек, ярим жамоа жароҳат тикланиш билан банд, қолган ярмини эса келишини кутдик. Менимча, йигитларнинг ҳолати яхши. Чемпионатимиз давом этмоқда. Аввалроқ айтганимдек, МТЖ атрофидаги вазият барчани чалғитмоқда. Биз ушбу гап сўзларга эътибор бермай тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик. Кейруш Ўмонга яқинда келди ва яхши тайёргарлик кўрди.

Рейтинг: -28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика