Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"
03 сен 2025 00:03
Новости
Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"
Ўйин ҳақида
– Ўйин анча қизиқарли бўлди, голлар ва қизил карточка. Энг муҳими жамоам анча ишонч билан ҳаракат қилди. Рақиб олдида довдираб қолмадик" - дейди Ровшан Мередов.
– Ўзбекистон терма жамоасининг қайси жиҳати бугун жамоангизга кўпроқ қийинчилик туғдирди?
– Биз Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинини кўрдик ва тахминан қандай ўйин намойиш этишидан хабардор эдик. Умуман олганда, қийналмадик десам ҳам бўлади. Биринчи голни ўтказиб юбоганимизда кичик хатога йўл қўйдик. Биргина хато қилдик ва рақиб бизни жазолади. Биз Ўзбекистон қандай ҳужум қилишини билардик ва ўз режамизни тайёрлаб қўйган эдик.

– Дидар Дурдиевнинг кеч майдонга туширдингиз. У майдонга тушгандан сўнг жамоа ўйини ўзгарди. Дурдиевнинг ўйини ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?
– Бизниг таркибимизда учта ҳужумчи бор. Бизда асосий ва "иккинчи" деган тушунча йўқ. Бугунги ўйинга шу таркибни туширишга қарор қилдик. Яна бир жиҳатни эътиборга олишингизни сўраган бўлардим. Янги мураббийлар штаби қўл остидаги бор-йўғи учинчи ўйинимиз. Жамоа янгиланмоқда. Бизнинг асосий вазифамиз - Осиё Кубоги-2027га чиқиш.
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии