RU

Последние новости

14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  0 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  0 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  1 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  6 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  7 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  5 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  10 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  23 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  3 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  6

МДҲ кубогида акробатик тарзда гол урган Баҳодир Насимов “Рубин”га қандай қилиб бориб қолганди? Новости

МДҲ кубогида акробатик тарзда гол урган Баҳодир Насимов “Рубин”га қандай қилиб бориб қолганди?

2010 йил МДҲ кубогида “Бунёдкор” таркибида майдонга тушган ҳужумчи Баҳодир Насимов мусобақада ажойиб ўйин кўрсатганди.

Ўтказилган тўртта учрашувда бешта гол уриб, голеадорлик ҳислатини намойиш қилгани ёдингизда бўлса керак. Айниқса, гуруҳ босқичидаги биринчи учрашувда Молдованинг “Дачия” дарвозасига акробатик тарзда киритган тўпи скаутларни эътиборини ўзига жалб қилганди. Ўша мусобақани Насимовнинг ўзи шундай ёдга олади:

“Ўша пайтда Самарқанднинг “Динамо” жамоасида ўйнардим. Мени “Бунёдкор”га Эркин Байдуллаев ва Азамат Абдураимов тавсия қилган экан. "Сени пойтахтга таклиф қилишмоқда, борасанми?"-, деб сўрашди. Буни рад қилмадим ва рози бўлдим. Тошкентда бир нечта ўртоқлик учрашувларида қатнашганимдан сўнг мураббий Ҳикмат Эргашевга маъқул келдим ва мени МДҲ кубогига олиб кетдилар. “Қалдирғочлар” сафига ижара асосида қўшилгандим.

Турнирдаги ўйинларимни “Рубин” жамоаси вакиллари кўрган экан. Бундан ташқари яна 4-5та Россия клубларидан чорлов олгандим. “Бунёдкор”ни ўзи ҳам олиб қолмоқчи бўлганди. Тошкентга келганимдан кейин Азамат Абдураимов билан кўришдим. Қозон клуби бош директори, ҳозир "Бухоро" бош мураббийи бўлиб ишлаётган Муҳсин Муҳаммадиев менга қизиқиш билдираётганлигини айтдилар. Улар “Динамо”дан менинг трансферимни сотиб олишди”,- дейди ҳозирда Жиззахнинг “Суғдиёна” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи.


Қуйида Баҳодир Насимовнинг ўша машҳур голини томоша қилишингиз мумкин. 



Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика