RU

Последние новости

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  8 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  100 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   17 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  10 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Маданият вазирлиги ва Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига янги раҳбарлар тайинланди. Новости

Маданият вазирлиги ва Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига янги раҳбарлар тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан...

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилди.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори лавозимида фаолият кўрсатаётган Муратов Махмуд Муминович Маданият вазири этиб тайинланди.
М.Муратов - 1970 йилдан Республика болалар мусиқа тарбия интернат ўқитувчилигидан меҳнат фаолиятини бошлаган. Сўнгра Маданият ишлари вазирлиги Махсус тадбирлар ва конкурслар бўлими мудири, Мусиқа ташкилотлари бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон давлат филармонияси раҳбари, Маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент давлат мусиқали комедия (оперетта) театри директори, 2015 йилдан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори лавозимида фаолият кўрсатган.


Олимпия шон-шуҳрати музейи директори Курбанов Рустам Джавдатович Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига раис этиб тайинланди.



Р.Курбонов –  меҳнат фаолияти давомида бир қатор раҳбар лавозимларда хизмат қилган. Жумладан,  Тошкент шаҳар ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича биринчи ўринбосари, Бектемир тумани ҳокими, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, "Ўзбектуризм” компанияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири лавозими, 2009 йилдан бошлаб Олимпия шон-шуҳрати музейи директори лавомизида фаолият кўрсатган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика