RU

Последние новости

21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  2 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  3 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  6 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  15 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги учинчи кун. Эрталаб назарий, кечки пайт амалий Новости

"Локомотив" кундалиги: Абу Дабидаги учинчи кун. Эрталаб назарий, кечки пайт амалий

"Локо"нинг БАА пойхати Абу Дабига келганига уч кун бўлди.

Кеча икки маҳал майдонда шуғулланган "темирйўлчилар"нинг бугунги иш тартиби бироз бошқача кечди. 

Футболчилар дастлаб тушгача назарий машғулотда иштирок этишди. Бунда жамоа бош мураббийи футболчиларнинг машғулотдаги ҳаракатларини видеоёзув орқали кўрсатиб берди. Хатолар айтилди ва уларни тўғрилаш йўллари кўрсатилди. Шуни айтиш лозим, ҳимояланувчилар ва ҳужум қилувчилар учун иккита алоҳида назарий дарс ташкил этилди.


Кечки пайт жамоа аъзолари дастлаб тренажёр залида шуғулланиб, сўнгра майдонга чиқишди. Майдондаги машқлар тўп билан ишлаш ва тактик тўғри ўйнашга қаратилди. "Локо" эртага икки маҳал майдонда шуғулланади. Мураббийларнинг айтишича, эртанги машғулот бирмунча қийин бўлади.


Абу Дабида йиғин ўтказаётган "Локомотив" таркибида уч нафар дарвозабон шуғулланяпти. Булар - Игнатий Нестеров, Жавоҳир Илёсов ва Рустам Нартажиев. 

Айтиш мумкинки, тажрибали дарвозабонлар мураббийи Пётр Гизимчук қўл остида ҳар учала дарвозабон ҳам астойдил меҳнат қилмоқда. Машғулотлар давомида маҳоратли Нестеров ўз тажрибасини ёшлар билан бўлишмоқда.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика