"Ливерпуль" ва "Арсенал" Малик Фофана учун курашади
17 мар 12:04
Новости
"Ливерпуль" ва "Арсенал" Малик Фофана учун курашади
Англия грандлари "Лион"нинг 19 ёшли вингери Малик Фофанага қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, бельгиялик вингер клубини ўзгартиришга қарши эмас, "Лион" раҳбарияти эса унинг трансферини 50 млн евро эвазига кўриб чиқишга тайёр.
Фофана жорий мавсум барча турнирларда 34 ўйинда қатнашиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг француз клуби билан шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар тузилган. Transfermarkt портали футболчини 25 млн еврога баҳоламоқда.
"Ливерпуль" 70 очко билан АПЛ турнир жадвалида биринчи ўринда, "Арсенал" эса 58 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Комментарии