RU

Последние новости

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  212 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  7 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

Ким, аслида, қандай мураббий? Новости

Ким, аслида, қандай мураббий?

Сизни ҳам баъзи нарсалар хайрон қолдириб турадими? Илон Маскнинг ракетаси, бир сўзи билан биткоинни тушириб юбориши, Тошкент метросининг 2021 йил бошидан бери техник носозликларга тез-тез учраши, хуллас, Шпакнинг магнитафони дейди-ку. Шунчаки эслаб ўтдим, бесабаб.

Мени, стадионда футбол кўриб ўтирган вақтим, бирор футболчининг супер голидан кўра трибунада ўтирган мухлисларнинг футболчиларга нима қилишларини ўргатиши, кимдир қўнғироқ қилиб қолса, унга ўйин ҳақида гапириши хайрон қолдиради. Aввало, жамоат жойида ўтирибди. Ёнидаги шериги ўзининг таниши бўлиши мумкин, аммо ундан юқоридаги ёки пастидаги инсон бегона бир мухлисдир. У стадионга, катта эҳтимол билан, дам оламан, деб келган бўлиши мумкин.

"Бунёдкор"нинг уй ўйинларига борганимда VIP хоналардан бирида Вадим Aбрамов ва бошқа мураббийларни кўраман. Терма жамоамиз мураббийи футболчиларни кўришга келгандир, (балки футбол кўриб дам олишга, ким билсин дейсиз тағин ҳам) деб ўйлайман. Ўйинни 90 дақиқа кузатадиган мутахассис баъзи-баъзида шериклари билан майдонга қўл узатиб ўзаро гаплашишади. Баъзида эса телефон орқали гаплашаётганда ҳам майдон томонга қўлларини чўзиб гаплашади (мен ҳам кўчада телефонда гаплашганимда қўлимни қимирлатиб гаплашаман). Қайсидир бир ўйинда ҳамкасбимиз "Ким билан гаплашяпти, деб ўйлайсиз?", деган савол бериб қолганди. 

"Бунёдкор" — "Насаф" ўйинидан кейинги матбуот анжуманида Фаҳриддин Рўзиев матбуот анжуманида мен бир кўрсатувда, адашмасам, "андижонча рақс" тушиши орқали таниган Шуҳрат Мақсудовга ("Бунёдкор" бош мураббийи) "футбол жамоатчилиги орасида "Шуҳрат Мақсудов қўғирчоқ мураббий, аслида ҳамма ишни Вадим Абрамов бажаради" қабилида гап-сўзлар юрибди. Бунга қандай изоҳ берасиз?" деган саволни бериб қолди. Мақсудов эса элнинг оғзига элак тутиб бўлмаслигини, ким нима дейишининг унга қизиғи йўқлигини таъкидлади. Қизиқаётганлар бўлса келиб машғулотларини кўриши мумкинлигини айтганди. "Вадим Карленовични нафақат "Бунёдкор"га, балки бошқа жамоаларни ўйинларига бориб кузатишга, терма жамоа таркибига жалб этилган футболчиларни назорат қилишга ҳаққи бор, фикримча", — дея қўшимча қилганди Мақсудов.

Ҳа айтганча, яқинда хабар чиққанди "Эшитдик-да" рукни остида. Унга кўра, 14 май куни бўлиб ўтган AГМК — "Бунёдкор" баҳсида  Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов "Бунёдкор" кийим алмаштириш хонасига кирган. ПФЛ комиссари қаршилигига қарамай Абрамов собиқ клуби ечиниш хонасига кирган экан. 

Кеча бўлиб ўтган "Бунёдкор" — "Навбаҳор" ўйинида Вадим Aбрамовни кўрдим. Телефонда гаплашдими, йўқми, эътибор қилмадим. Aслида, унинг телефонда гаплашиши-ю, нимани муҳокама қилиши, бу — ўзининг иши. 

Aпрел ойида "Навбаҳор" мураббийлар штабига уч нафар янги мутахассис қўшилди. Жамоанинг мураббийлар штабидан Григорий Колосовский, Аугустин Чирица ва Антон Майеранов ўрин олишди. Бунга “Навбаҳор”нинг баъзи ўйинларда омадсизликка учрагани сабаб этиб кўрсатилган эди (тўғрида, янги мураббийлар янгича фикр беришлари мумкин, масалан). 

"Навбаҳор" матбуот хизмати ўша вақтда мураббийларнинг фаолияти ҳақида маълумот тақдим этган эди. Григорий Колосовский 2012 йили “Пахтакор”да бошлаб, шу кунгача Самвел Бабаян ҳамда Виктор Жалилов билан биргаликда “Спартак” (Юрмала, Латвия), “Локомотив” (Тошкент) ва “Чанчунь Ятай” (Хитой) клублари ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият юритган экан. Менимча, бу мураббийни "Навбаҳор" матбуот хизмати берган маълумотдагидек Самвел Бабаян билан биргаликда ишлаганини кўпчилик билса керак. 

Кеча мен ўтирган CIP секторда Григорий Колосовский ҳам ўтирган экан. Ўйин вақти майдондаги футболчиларни чақириб, уларга кўрсатма беришга ҳаракат қилди. Телефон орқали ҳам гаплашди, адашмаётган бўлсам. 1-бўлимдан сўнг, менимча, кийиниш хонасига кириб кетди ва 2-бўлим бошида яна ўз жойига чиқди. 

Aммо боя айтганимдек, унинг телефонда гаплашиши-ю, футболчиларга гапириши, бу — ўзининг иши.

Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Навбаҳор" — "Олимпик" ўйинидан кейинги матбуот анжуманида Виктор Жалилов Самвел Бабаян ва "Навбаҳор" атрофидаги миш-мишлар ҳақида гапириб ўтиб, уларга изоҳ бермаслигини, Бабаян билан тез-тез гаплашиб, маслаҳатлашиб туришини айтиб ўтди. "У ҳам мендан тавсия олиб туради. Муносабатларимиз яхши. Бошқа ҳар қандай гап-сўзлар ҳақида ҳеч нарса билмайман", — дейди Жалилов.

Эътибор берсак, оддий мухлис ҳам трибунада футболчиларни чақириб, уларга гапириши, кимдир билан телефонда ўйин ҳақида гаплашиши мумкин (Даврон Файзиев ҳали "Сўғдиёна"да ишлаб юрган вақтлари трибунадаги мухлис билан ўйин вақти айтишиб кетгани ёдимда). Майдондаги футболчилар ҳам мухлисларни қисман бўлса-да эшитади. 

Шуҳрат Мақсудов ҳам, Виктор Жалилов ҳам ўзини ҳурмат қилган мураббийлигига ишонаман. Уларнинг иккиси ҳам гап-сўзларга изоҳ бериб ўтган. Бири машғулотга таклиф этган бўлса, яна бири фикр алмашиб туришини, бошқа ҳеч нарсани билмаслигини айтди. 

Бир нарсадан, Ўзбекистондаги барча-барча футбол клубларининг бош мураббийлари чиндан ҳам ўзларига берилган вазифа эгаси эканликларига, бошқа ҳеч ким жамоадаги бош мураббийнинг ишларига аралашмаслигига умид қиламан.

Оғабек Самисов

Автор : Og'abek Samisov
Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика