RU

Последние новости

18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  0 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  0 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  3 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  0 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  1 16:01Расман: "Челси"га янги бош мураббий тайинланди  8 15:31Ўзбекистонлик ҳакамлар U-23 Осиё Кубоги 1-тур ўйинига тайинлов олди  0 15:27Аббос Отахонов: “Иложи борича юқори ўринлар учун курашамиз”  1 15:05"Насаф" легионер футболчиси билан хайрлашди  7 14:49"Хоразм" машғулотлари Championat.asia объективида  0 14:30Равшан Ҳайдаров: "Ёш таркиб билан иштирок этишимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман"  9 14:10"Хоразм" Тошкентда тайёрланмоқда  2 13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  9

Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди Новости

Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди

2025 йил Ўзбекистон футболи тарихида олтин ҳарфлар билан ёзиладиган йил бўлди. Орзулар ҳақиқатга айланган, йиллар давомида кутиб келинган марралар забт этилган, футболимиз ўзининг янги қиёфасини намоён қилган йил сифатида ёдда қолди.

Миллий терма жамоамизнинг илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиши бутун халқимизнинг қалбида ғурур ва ифтихор туйғуларини уйғотди. Шу билан бирга, ўсмирлар терма жамоалари қитъа миқёсида тенгсиз эканини исботлаб, мамлакат футболи келажаги ишончли қўлларда эканини намоён этди.

Ана шундай тарихий йил якуни арафасида кеча Тошкент шаҳрида янгидан барпо этилган Миллий футбол марказида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Футболчилар уюшмаси ҳамкорлигида йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири — Футболчилар уюшмасининг 2025 йилги асссамблеяси бўлиб ўтди. Бу тадбир оддий йиғилиш эмас, балки футболимизнинг ўтмиши, бугуни ва эртанги кунини бир нуқтага жамлаган маънавий майдонга айланди.

Ассамблеяда футболимиз фахрийлари, миллий терма жамоа сафида турли йилларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган собиқ футболчилар, ҳудудий футбол ассоциациялари вице-президентлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Улар орасида бир вақтлар стадионларда минглаб мухлисларнинг олқиши остида тўп сурган, бугун эса ўз тажрибасини ёшларга улашиб келаётган қаҳрамонлар бор эди. Улар орасида Миржалол Қосимов, Сергей Лебедев, Абдусамад Дўрмонов, Мухтор Қурбонов, Анвар Ғофуров, Евгений Валицкий, Мурод Алиев, Игнатий Нестеров каби номлар бор эди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар муҳокама этилгандан сўнг, иштирокчилар учун янги қурилган Миллий футбол маркази бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Экскурсия давомида меҳмонлар замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган инфратузилма, футболчиларни тайёрлаш, жисмоний тиклаш ва реабилитация қилиш учун яратилган кенг имкониятлар билан танишдилар. Бу мажмуа нафақат бино, балки келажакдаги ғалабаларнинг мустаҳкам пойдевори экани алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида сўзга чиққан ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов сўнгги йилларда амалга оширилган тизимли ишлар ва уларнинг самаралари ҳақида тўхталиб ўтди. ЎФА президенти маслаҳатчиси Аваз Азизхўжаев эса футболни оммавийлаштириш ва ёшлар билан ишлаш масалаларида қўлга киритилаётган ютуқларни алоҳида қайд этди. Футбол фахрийлари Азамат Абдураимов, Биродар Абдураимов, шунингдек, собиқ футболчилар Анзур Исмоилов, Азиз Ибрагимов, Фарҳод Тожиев ва ҳудудий футбол ассоциациялари вакиллари ўз чиқишларида бу йилги тарихий ютуқлар тасодиф эмаслигини, яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва тўғри бошқарув натижаси эканини таъкидладилар.

Ассамблея якунида иштирокчилар ягона фикрда бирлашдилар: бугунги ютуқлар — фақат бошланиш. Миллий футбол маркази, кучли инфратузилма ва бирлашган жамоатчилик билан Ўзбекистон футболи олдида янада катта марралар, янги ғалабалар турибди. 2025 йил эса ана шу улкан йўлнинг ёрқин бошланиши сифатида тарихда қолади.

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси ассамблеясидан тўлиқ суратларни сайтимизнинг махсус бўлимида томоша қилишингиз мумкин >>>>> ГАЛЕРЕЯ

Рейтинг:    

Комментарии

   
26 дек 21:46:18
Abdusalom Mirzayev
Равшан Эрматов Азаматга, Игнатийга ЎФАданми ПФЛданми иш бериши керак.
   
26 дек 17:18:41
dessi anvar
ҳааа биз зўрмиз ошни сузларинг қўдалар келди битта битта зарбоп тўн кейгизинг , машоғда йўқ ўроғда йўқ хирмонда ҳозир , ким бўлар?
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика