"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда
28 дек 2025 14:26
Новости
"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда
"Вест Хэм"нинг 15 ёшли ҳимоячиси Эммануэл Фейоква кўплаб Европа топ-жамоаларининг диққат марказида бўлиб турибди.
Қайд этилишича, футболчига А Сериянинг "Милан" ва "Интер”, Нидерландиянинг ПСВ, "Аякс" ва "Утрехт," Даниянинг "Копенгаген," Бельгиянинг "Брюгге" ва Германиянинг "Байер" клублари даъвогарлик қилмоқда. Фейоква ҳозирда "Вест Хэм" ёшлар жамоасида ўйнайди ва ҳали катталар сафида дебют қилмаган.
Фейоквада клуб танлашдан ташқари яна бир интрига бор. Футболчи Англия ва Нидерландия фуқаролигига эга, у икки мамлакат ёшлар терма жамоаларида ўйнаган.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии