UZ

Сўнгги янгиликлар

23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  0 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  3 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  8 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  28 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  13 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  98 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  13 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   18

Виктор Жалилов: "Бабаян билан тез-тез гаплашиб, маслаҳатлашиб турамиз. У ҳам мендан тавсия олиб туради" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Бабаян билан тез-тез гаплашиб, маслаҳатлашиб турамиз. У ҳам мендан тавсия олиб туради"

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Олимпик" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов ўз фикрларини билдирди.

- Кўриб турганингиздек, ҳамма ўйинларимиз осон кечмаяпти. Бугун гуруҳ етакчилари учрашишди. Ҳозир осон рақибнинг ўзи йўқ. "Олимпик" жамоаси анча уюшқоқ, ўйини шаклланган, бу футболчилар Суперлигада ҳам ўзларини кўрсатишга қодирлар. Уларнинг маҳорат, тезкорлик, тўп билан тўғри ҳаракатланишини алоҳида эътироф этишим мумкин. Бизда эса турли сабабларга кўра, барқарорликка эга бўлолмаяпмиз. Баъзилар жароҳат олишган, айримларнинг ўйини қовушмаяпти, - дейди Виктор Жалилов.

- Жамоамизда муҳит яхши. Айрим футболчилар қароримизни тўғри тушунишади, айримлар эса йўқ. Кимдир уни фақат мақташларига ўрганиб қолган, бу ҳам психология масаласи. Аввалги жамоаларимда терма жамоа даражасидаги жуда кўплаб футболчилар тўп тепишган, улар танқидни тўғри қабул қилишарди. Голбан ёки Аҳмедовга ниманидир баланд овозда тушунтирсам, тўғри тушунишади. Бу болалар футболи эмас, бу профессионал футбол, бу ерда очколар учун кураш боради. Шу боис, футболчиларимизга керакли талабларни қўямиз. Нимадир ўхшамаса, ўйиндан кейин таҳлил қилиб, футболчиларга хатоларини кўрсатамиз. Ҳакамга эмас, рақиб жамоа мураббийига эътироз билдирдим. Захира ўриндиғида ўтириб, ҳадеб ҳакамга босим қилавериш яхши эмас, ахир.

- Чемпион бўлган "Навбаҳор" билан бугунги таркибнинг ўртасидаги фарқ ҳақида айтсам, у пайтлари терма жамоага номзодлар жуда кўп эди. Улар номзод эмас, миллий жамоанинг асосий футболчиларига айланиб улгуришганди. Ҳозир эса Аҳмедов, Голбан ва Паншанбе бор, холос. Бундан кўринадики, футболчилар термага торта олишмаяпти. Футболчиларимизни кучсиз демайман, шунчаки, 1996 йилги "Навбаҳор" даражасига етиш учун янада кўпроқ ишлашга тўғри келади.

- Футболчиларимиз бир-бирларини тушунишлари, мен уларни тушунишим учун вақт керак. Бугунги таркибдан ўрин олганлар "Навбаҳор"га тасодифан келиб қолишмаган. Суперлигага мос эканлар, жамоада тўп тепишмоқда.

- Миш-мишларга изоҳ бермайман. Бабаян билан тез-тез гаплашиб, маслаҳатлашиб турамиз. У ҳам мендан тавсия олиб туради. Муносабатларимиз яхши. Бошқа ҳар қандай гап-сўзлар ҳақида ҳеч нарса билмайман.

- "Олимпик" ўйинидан кўриниб турибдики, Кападзенинг футболга ўз қараши бор. Мураббийлар штабидаги ўзгаришлар ҳақида гап борганда, бу масала ҳар икки жамоа раҳбариятининг фикрларига қараб ҳал қилинади, дея фикрларини якунлади Виктор Жалилов "Навбаҳор" матбуот хизматига.

Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика