"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда
28 дек 2025 12:21
Новости
"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда
"Арсенал" "Милан" ҳимоячиси Давиде Бартесагини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета чап қанот ҳимоячиси позициясидаги эҳтимолий нишонларни кузатишда давом этмоқда ва 19 ёшли италиялик футболчи январь ойидаги шорт-листга киритилди. "Милан" футболчини 45 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.
Шунингдек, футболчига "Манчестер Сити" ва "Реал" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Бартесаги 2025/26 йилги мавсумда 13 та ўйинда 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Милан" билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.
Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 18 миллион еврога баҳолаган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии