Киберспорт (CS GO). Бугун таркибида ўзбекистонлик бўлган Virtus.pro французларга қарши ўйнайди
		
		01 апр 2020 14:04
        Новости	
	 
				 
				Киберспорт (CS GO). Бугун таркибида ўзбекистонлик бўлган Virtus.pro французларга қарши ўйнайди
Коронавирус пандемияси туфайли деярли барча мамлакатларда спорт мусобақалари тўхтатилган.
			Аммо бу вирус киберспорт мусобақаларига жиддий таъсир кўрсатмади. Айни дамда CS GO (Counter-strike Global Offensive) бўйича ESL томонидан ўтказилаётган Про Лиганинг 11-мавсумида Қозоғистоннинг Virtus.pro жамоаси иштирок этмоқда. Ушбу жамоада ҳамюртимиз Санжар Кулиев (SANJI) сичқонча суради.

"C" гуруҳининг дастлабки иккита учрашувида мағлуб бўлган Virtus.pro бугун ўзининг учинчи ўйинини Франциянинг G2 Esports жамоасига қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан 21:00да бошланади. Ўйинлар BO3 режимида (3та ўйин ёки 2та ғалабагача) ўтказилмоқда.

Баҳслар Twitch.tv платформасидаги Maincast каналида бир неча тилда трансляция қилинади.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии