RU

Последние новости

14:14Алишер Одилов: "4 йил ичида ким билан қандай гаплашиш кераклигини билиб олдим"  0 13:48Вальверде: "Реал" мураббийлар штаби ва футболчилари аввалгидан ҳам кўпроқ иноқ"  0 13:20Манба: "Бунёдкор" легионери "Андижон"га ўтмоқда  3 12:57Тимо Вернер "Интер Майами"да Мессининг жамоадоши бўлишни истайди  0 12:29Суперлига. "Гол+пас" тизимида ким олдинда?  5 12:02"Барселона" футболчиси 2 ҳафта давомида майдонга туша олмайди  2 11:30"Барселона" Фликнинг ўрнига бошқа номзодларни кўриб чиқишни бошлади  3 11:01Алишер Одилов Россиядаги фаолияти нима учун ўхшамагани сабабини айтди  8 10:39Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини Суперлигада давом эттиришга яқин  5 10:12Биринчи лига. Бугун финал  16 09:37Суперлига. Ҳожимат учун мавсум якунланди, "Динамо"га қарши ўйиндан олдин "Насаф"да битта йўқотиш бор  6 09:03Ўзбекистон МТЖ собиқ мураббийи фаолиятини ОКМКда давом эттиради  5 08:30"Манчестер Юнайтед" қишда учта футболчисини қўйиб юборишга тайёр  2 08:03ОКМК сафида узоқ йиллардан бери тўп сурган икки нафар футболчи жамоани тарк этади  4 07:36"Милан" ва "Ювентус" АПЛнинг олти карра чемпиони учун курашмоқда  1

"Майдон атрофидаги муҳит ўйиндан ҳам қайноқроқ эди. Лушчанга тан бериш керак" — Санжар Асқаралиев водий дербиси ҳақида гапирди Новости

"Майдон атрофидаги муҳит ўйиндан ҳам қайноқроқ эди. Лушчанга тан бериш керак" — Санжар Асқаралиев водий дербиси ҳақида гапирди

Дербилар ўзбек футболининг ўзига ҳос безаги ҳисобланиши шубҳасиз.

Айниқса, водийда бу ўзининг чўққисига чиқиб улгурган. Бунда сиз ажойиб муҳит, мухлислар ҳайқириқлари, қайноқ ҳароратни ҳис қиласиз. Кеча бўлиб ўтган "Андижон" - "Навбаҳор" учрашуви мухлислик нуқтаи назаридан ҳозиргача энг яхшиларидан бири бўлди. Биз эса мазкур дерби юзасидан ўз вақтида икки жамоада ҳам тўп тепган Санжар Асқаралиевнинг мулоҳазалари билан қизиқдик.

"Дарҳақиқат, кечаги баҳс ўша биз ўйнаган эски дербиларни ёдга солиб юборди. Стадион тўлди, атмосфера дахшатли эди. "Ултрас бургут", наманганлик мухлислар чиройли муҳит ярата олишди. Одам роҳатланди, бўлар экан-ку деб юбордим. Табиийки буни кўриб ёшлик вақтларимиз кўз олдимизга келди. Стадионлар 1-2 соат олдин тўлар, жой қолмасди. "Бобур Арена" ишқибозлар билан тўлиб тошди",- дея гап бошлади собиқ тўп тепар.

"Энди ўйинга келсак, икки жамоа ҳам ёпиқ футбол ўйнади. 89-минутгача ўта кескин вазият юзага келгани йўқ, чунки икки жамоа ютқазишни истамади. "Навбаҳор" футболчиларининг тажрибаси, терма жамоада ўйнагани сезилди. Битта гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Жамоалар мухлислар олдида уялиб қолмаслик учун ҳам эхтиёткор ўйнашди шекилли. Лекин майдон атрофидаги муҳит ўйиндан яхши бўлди деб ўйлайман. 

Бу йилги "Навбаҳор" ҳақида, Лушчанга маҳаллий ва ёш футболчиларни ўйинга ташлаётганига тан бериш керак. У болани ўйнатмасангиз қандай ўсади? Шу жиҳат ёқяпти. Ўтган йили юлдузлар бўлса ҳам ўйинимиз ёрқинмасди. Лушчанда маза қилиб кўрадиган ўйинлар бўляпти. Ўйинда бир кишини ажратиб ўтиш қийин. Лекин етакчи ва ғалабада асосий ролни ўйнаган Руслан Жиянов яққол кўзга ташланди",- дейди Санжар Асқаралиев.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика