RU

Последние новости

03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  15 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  2 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  5 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  3 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  162 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  6 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4

"Карасёв юқори савиядаги ҳакам" — Championat.Asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти Ўзбекистон ва Қозоғистон учрашувини бошқарадиган ҳакам ҳақида фикр билдирди Новости

"Карасёв юқори савиядаги ҳакам" — Championat.Asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти Ўзбекистон ва Қозоғистон учрашувини бошқарадиган ҳакам ҳақида фикр билдирди

Карасёв ушбу мавсум Чемпионлар лигаси финалини бошқариб бориши мумкин эди.

“Championat.Asia” сайтининг ҳакамлар бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев сайтимизга берган интервьюси давомида Сергей Карасёв ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳакам бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Қозоғистон учрашувида ишлайди.

- Сергей Карасёв ҳозирда қандай формада?

- Унинг ҳолати яхши. Яқинда Россия чемпионати якунланди (аниқроғи, жамоалар қишки танаффусга йўл олди), у ерда Карасёв кўплаб ўйинларни бошқариб борди. Умуман олганда, ҳозир унинг иши кўп эмас, илгари у кўпроқ еврокубокларда ишларди. Карасёв РПЛнинг марказий ўйинларини бошқарди, қолаверса, йил бошида Саудия Арабистонига бориб, маҳаллий чемпионат баҳсларида ишлади.

- Унинг ҳакамлик услуби қандай?

- Карасёв жуда қаттиққўл, футболчилар билан кам сўзлашади, имо-ишора билан чекланишни афзал кўради. Қоидаларга қатъий риоя қилади, лекин баҳсли вазиятларни баъзан турли йўллар билан изоҳлаб бера олади. У қатъий услубга эга, интизомий жазо чораларини қўллаши мумкин. Шунингдек, масъулиятни ўз зиммасига олишдан қўрқмайди. Агар қоидаларга мувофиқ бўлса, ўйиннинг дастлабки дақиқаларида ҳам карточка кўрсатиши ёки пенальти белгилаши мумкин. Бироқ у иккала тарафни ҳам карточкалар билан сийламасликка ҳаракат қилади, яъни учрашув бошида ўйинчилар ўртасида кечаётган кураш даражасини кузатади. Агар футболчилар курашувчан футболга тайёр бўлса, Карасёв уларга халақит бермайди.



- Кеча Карасевнинг Ўзбекистон - Қозоғистон учрашувида ишлаши ҳақида маълумот пайдо бўлди. Қисқа муддат ичида чиқарилган билдириш унинг ҳакамлик қилишига қийинчилик туғдирмайдими?

- Ишончим комилки, Карасёв бу ҳақда анча олдин олган, эҳтимол, бўлажак учрашувдан бир ҳафта олдин хабар топгандир. У ўйин бошланишига бир неча кун қолганида бош ҳкам сифатида тайинланиши даргумон, айниқса хорижий мамлакатда. Албатта, Карасёв ниманидир режалаштирган бўлиши мумкин, чунки РПЛ ҳакамлари ҳозир таътилда. Агар унга икки кун олдин айтилган бўлса, у ҳеч қаерга бормаган бўларди. Менимча, Карасёв бўлғуси ўйинга шай ҳолатда.

- Ўзбекистонлик футбол мухлислари Карасёв ҳақида нималарни билиши лозим?

- Карасёв жаҳон талабларига мос келадиган юқори даражадаги ҳакам саналади. Унинг Европадаги фаолияти осон бўлмади, шунга қарамасдан, у ўзининг энг юқори чўққисида эди: Сергей Евро-2020'да олтита ўйинда фаолият олиб борди (учтасида бош ҳакам, учтасида захира ҳаками сифатида). Карасёвга УEФА ва шахсан УEФАнинг катта ҳакамлар офицери Роберто Росетти катта ишонч билдиради. Карасёв еврокубоклар, жумладан, Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи ўйинларига тайинланган.

УЕФА Суперкубогига тайинланган ҳакам одатда Европа лигаси ёки Чемпионлар лигаси финалига тайёргарлик кўради. Ишончим комилки, агар ҳозирги сиёсий вазият бўлмаганида, Карасёв икки еврокубокдан бирининг финалида ишлаган бўларди. Шу билан бирга, у Қатардаги жаҳон чемпионатига бориб, мундиалдаги энг яхши ҳакамлардан бири бўларди. Ўйлашимча, у кўпгина баҳсларни бошқарарди, балки ўз вақтида рекордчига айланган Равшан Эрматовга ўхшаб тўрт-бешта ўйинни бошқарарди. Бироқ ҳозирда битта турнирда бундай рақамга мос ўйинлар бошқарувини камдан-кам гувоҳи бўласиз.



- Еврокубок баҳсларига тайинланмаётганини ҳисобга олсак, бу айни дамда Карасёвга қанчалик қийинчилик туғдирмоқда?

- Билишимча, УEФА у билан алоқада бўлиб туради, Росетти билан муносабатлари яхши. Россиялик ҳакамлар, жумладан, Карасёв ҳам УEФА ҳакамлик семинарларида қатнашмоқда. Лекин учрашувларнинг ишониб топширилмаслиги Карасёв учун ёмон. У, албатта, Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида ишлайди. Унга бу мавсумда, албатта, ярим финал, эҳтимол, финал ўйинини бошқариш ишониб топширилган бўларди.

- Сиз Карасёв билан шахсан танишсиз. У қандай одам?

- У анча хотиржам, лекин айни пайтда ҳазилкишлик хислати ҳам бор. Майдонда у қаттиққўлдек кўринади, лекин ҳаётда у очиқкўнгил ва киришимли одам. Карасёвнинг кичик доирадаги дўстлари бор, ижтимоий тармоқларни кузатади. Айтганча, у Россиянинг "Catharsis" рок гуруҳида гитара чалади, бу йил "Metallica"да кўриниш бериши керак эди. Қизиғи шундаки, Карасёв матбуотда ўзи ҳақидаги фикрларни умуман ўқимайди. У ўзини-ўзи баҳолайди, унинг тажрибаси шундай иш тутишга имкон беради.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика