RU

Последние новости

19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  2 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  25 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  6 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   15 16:33"Нефтчи" Билолхон Тошмирзаев билан шартномани узайтирди  1 15:50Аббос Файзуллаев: "Уйғонганимда бутун вужудим оғриган пайтларим бўлди"  4 15:18Olamsport: WBC рейтингидаги ўзбек боксчилари, бугун шахмат бўйича ЖЧ бошланади ва бошқа хабарлар  0

Карантин А Серияни ҳамон тинч қўймаяпти: 3-тур учрашувлари қандай ўтди? Новости

Карантин А Серияни ҳамон тинч қўймаяпти: 3-тур учрашувлари қандай ўтди?

2-4 октябрь кунлари А Сериянинг навбатдаги тур баҳслари бўлиб ўтди.

"Лацио" "Интер" билан дуранг ўйнади

Турнинг марказий учрашуви "Наполи" Туринга учиб боролмагани сабабли бекор қилинди. Катта танловга эга таркиб билан Антонио Конте истаганича ўйинчиларни алмаштириши мумкин, аммо Индзагида бундай имконият йўқ. Бироқ шунга қарамай, "Лацио" ўйинни фаолроқ бошлади. Альберто ва Марушичнинг зарбаларидан сўнг  Ханданович ҳам яхшироқ ҳаракат қила бошлади. "Интер" аста-секинлик билан ташаббусни ўз қўлига олди, аввалига Лаутаро шериги Барелланинг ҳаводан узатган тўпини ерга тушишини кутиб ўтирмади ва зарба берди. Кейин эса у Перишичдан тўпни қабул қилди ва Стракошани секингина алдаб ўтиб кетди. Умуман олганда, ҳар икки жамоа эҳтиёткор ўйин намойиш қиларди.

"Интер" иккинчи таймни нисбатан шиддатлироқ бошлади, Лукаку ва Лаутаро дуэти саъй-ҳаракатларидан кейин бельгияликнинг зарбаси дарвоза устунининг шундоққина ёнгинасидан ўтиб кетди. "Сен урмасанг, сенга уришади" деган нақл яна бир бор амалда кўринди. "Интер" кўп ўтмай жазоланди. Ачерби қанотдан тўпни жарима майдонига узатди ва Сергей Милинкович-Савич курашда Перишични енгиб, боши билан ҳисобни очди. Сербиялик "Интер"га қарши ўйинларни жуда яхши кўриши ҳеч кимга сир эмас. У бир неча бор миланликлар дарвозасини ишғол қилган. "Лацио" яна гол уриши мумкин эди, Ачерби бу сафар ўзи зарба берди ва тўп дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди. Бироз ўтиб Ханданович Луис Альбертонинг зарбасидан кейин тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. 

"Лацио" ўйинини Иммобиленинг четлатилиши тинчитди, бундан кейин ягона хавфли вазият "Интер"да бўлди, Брозовичнинг зарбасидан кейин тўп рикошетдан кейин устунга бориб тегди. Умуман олганда, ўйинда дуранг адолатли натижа бўлди.


"Милан" етакчилар қаторида

"Специя" ҳали А Серияга мослашиб улгурмаган бўлса-да, жамоа анча қизиқарли лойиҳа ҳисобланади. "Милан" эса Ибрагимовичсиз қолган бўлса-да, анча фаол ўйин кўрсатишда давом этмоқда. Ҳужумда Коломбо унинг ортида эса Диас ва Леао ҳаракат қилишди. Миланликлар ўйинга киришиб кетишлари анча қийин бўлди, қизиғи, қайсидир паллаларда "Специя" хавфлироқ ҳужум қилди. "Милан" асосан тўпни жарима майдонига ҳаводан етказишга ҳаракат қилди, аммо бу ҳеч қандай наф келтирмасди. Энг хавфли вазиятни тайм охирида Симоне Верди қўлдан чиқарди.


Иккинчи бўлимда эса "Милан" тўпни ҳавога кўтаришни бас қилди ва жамоа ўйини анча тезлашди. Диас ва Чалханоглу зарбаларига аниқлик етишмасди, аммо туркиялик ўзининг устун томонини ишга солди. У жарима зарбасини ажойиб амалга оширди, Леао эса ҳимоячини ортда қолдириб тўпни дарвозага тўғрилаб юборди. "Специя" ҳужумга ўтди ва ҳимояда бўш зоналар вужудга кела бошлади. Бу "Милан" учун айни муддао эди. Тео қанотдан катта тезликда олдинга ўтди ва кучли зарб билан тўпни дарвозага йўллади. Яна икки дақиқа ўтгач, Салемаркес, Кессиэ ва Леао комбинациясини Рафаэль якунлади. "Специя" бор кучи билан ҳаракат қилди, аммо "Милан"га кучи етмади. "Милан" мавсумни 3 ғалаба билан бошлади ва 2-ўринни банд этиб турибди.


"Фиорентина" - "Сампдория"

Ҳар икки жамоадан доимо улар кўрсатадигандан яхшироқ ўйин кутишади. "Фиалкалар" учун ажойиб спорт формасига кириб олган Франк Риберининг йўқлиги жиддий йўқотиш бўлди. Шундай бўлса-да, айнан улар учрашувни фаолроқ бошлашди. Бироқ вақт ўтгани сари "Сампдория" ўйин тизгинини ўз қўлига олди. Кандрева ўзининг энг яхши йиллларидагидек қанотдан тўхтовсиз узатмаларни амалга оширди, улардан бирини Чеккерини сал қолса ўз дарвозасига тўғрилаб юборарди, тўп тўсинга тегиб қайтди. "Фиорентина" ўйин борасида яққол устунликни бериб қўйди. Натижада меҳмонлар пенальти ишлаб олди ва Квальярелла уни ишонч билан амалга оширди.

Иккинчи бўлимда Антонио Кандрева "сампа" сафидаги илк голини уриши мумкин эди, бироқ тўп "крестовина"га тегди. Айнан шу вазиятдан кейин мезбонлар ҳисобда ортда қолаётганликларини эслаб қолишди. Бир-икки хавфли ҳужумдан кейин Миленкович жарима майдони ичида Влаховични топди, у биринчи уринишда тўпни бўйсундириб, кейингисида аниқ зарба берди. Умуман олганда, бу мезбонларни руҳлантириб, улар яна ва яна ҳужумга ўтишлари керак эди, аммо голни меҳмонлар уришди. Торсби бурчакдан узатилган тўпни дарвозага тўғрилаб юборди. Бироқ гол инобатга олинмади, лекин бу "Сампдория"га яна бир гол уришига тўсқинлик қилмади. Захирадан ўйинга қўшилган Валерио Верре тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлаб қўйди. "Фиорентина" бунга Федерико Кьезанинг зарбаси билан (устунга тегди) жавоб берди. Кейинроқ маълум бўлдики, бу клуб тарбияланувчисининг жамоа сафидаги охирги зарба экан. У "Ювентус"га йўл олди, "Фиорентина" эса энди маълум вақт қийналиши турган гап.


"Аталанта" ўз услубида

Бергамоликлар ҳамон даҳшатли формада. Улар буни навбатдаги учрашувнинг 7-дақиқасидаёқ исботлашди, Муриэль "Кальяри" ҳимоячиларидан қочиб кетди ва дарвозабонга ҳам имкон қолдирмади. Кўп ўтмай Де Рон фарқни иккитага ошириши мумкин эди, лекин тўп унинг зарбасидан кейин тўсинга тегди. Кутилмаганда ўйиндаги иккинчи голни "Кальяри" урди. Бурчак тўпи ўйинга киритилгач, Диего Годин боши билан зарба бериб, янги жамоаси сафида биринчи голини нишонлади. "Кальяри" фурсатдан фойдаланиб қолмоқчи эди, лекин қисқа вақт ичида "Аталанта" рақиб ҳовурини тушириб қўйди. Сапата тўпни Гомесга етказди ва у узоқ масофадан аниқ зарба билан дарвозабонни доғда қолдирди. "Аталанта" ҳужумларни давом эттирди ва навбатдаги ажойиб комбинацияни Марио Пашалич гол билан якунлади. Кутилганидек "Аталанта" бундан кейин ҳам тўхташ ҳақида ўйламасди. Бу сафар Сапата қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва танаффусгача ҳисобни йирик кўриниш олишини таъминлади.

Иккинчи бўлимда "Кальяри" яна бир ҳаракат қилиб кўрди, Льяконнис қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдонига йўналтирди, у ерда Жоао Педро фаоллик кўрсатди ва ҳисобни қисқартирди. Бергамоликлар ҳеч нима бўлмагандек ҳужум қилишда давом этишди ва яна гол уришди. Пашалич тўпни Ламмерсга етказди ва жамоанинг янги аъзоси алдамчи ҳаракатлар билан ҳимоячиларни доғда қолдириб, дарвозабон етолмайдиган қилиб зарба берди. 3 ўйинда "Аталанта" 13та гол урди, қойил қолмай илож йўқ. "Кальяри" эса мағлубиятларга тобора кўникиб қолмоқда.


"Сассуоло"дан ажойиб ўйин

"Нероверди" ўтган мавсумнинг иккинчи ярми ва бу мавсум стартида аксарият мухлисларни ўз ўйинига мафтун қилмоқда. "Кротоне" билан беллашувда ҳам улардан одатдагидек фаол ва чиройли футбол кутишганди. Устига устак "акулалар" ҳимоядаги ўйинлари билан мақтана олишмайди. Ўйин стартида ҳар икки жамоа рақибни ўрганиш билан банд бўлди. Берарди тўпни Дефрелдан қабул қилиб олди ва усталик билан дарвозабоннинг ёнидан ўтказиб юборди. Танаффусгача "Кротоне" анчайин фаол ҳаракат қилган бўлса-да, айтарли вазият ярата олмади.

Аммо иккинчи бўлим бошидаёқ Нвакнво пенальти ишлади ва ўзи уни аниқ амалга оширди. "Сассуоло" жавоби ўзини узоқ куттирмади. Қизиғи, улар ҳам пенальтидан гол уришди. Капуто тўп ва дарвозабонни турли бурчакка йўл олишини таъминлади. "Нероверди" бу билан тўхташ ниятида эмасди, аммо тўп ҳа деганда дарвозага бориб тушишни истамасди. Бироқ "Кротоне" бироз "очилиши" билан Берарди биргина ҳаракат билан Капутони кипер билан яккама-якка вазиятга чиқариб юборди ва Франческо дубль қайд этди. Ўйин якунига яқинлашаркан, ҳисоб бошқа ўзгармайдигандек эди. Аммо охирги дақиқада Локателли жарима майдони ичида курашда ютиб чиқди ва ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. "Сассуоло" бу ғалабадан кейин учинчи ўринга кўтарилди, "Кротоне" ҳамон очкосиз.


Шунингдек:

"Рома" "Удинезе"дан кучлиро;

"Беневенто" "Болонья"ни таслим этди;

"Верона" "Парма"га ютқазиб қўйди.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика