RU

Последние новости

21:50Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  44 21:40"Шўртан" Тожикистон клуби билан муроса кўчасини танлади  0 21:33Назорат ўйини. "Ғазалкент" Чехиянинг "Ходонин" клубига имкониятни бой берди  0 21:32"Андижон" Қозоғистон жамоасига ютқазди  1 21:15Эрон. "Персеполис" сафарда мағлуб бўлди, Игорь Сергеевдан супер гол!  0 21:05"Хоразм" Виктор Мозес тўп тепадиган клуб устидан ғалаба қозонди  0 20:47"Нефтчи" Қирғизистон клубини тор-мор қилди  2 20:41"Локомотив" Анталиядаги еттинчи назорат ўйинида Грузия жамоасига ютқазди  0 20:19Ироқ юлдузлар лигаси. “Эрбил” ўз уйида мағлубиятга учради  2 19:27Суперлига клуби Неъматовни сотиб олмоқчи  17 19:21"Бунёдкор" Қозоғистон клубини мағлуб этди  0 18:50Англия кубоги ўйини тўр тешилиши сабабли кеч бошланди  4 18:28Бундеслига. "Бавария" ва "Байер" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  6 17:51"Гол Гохар" — "Персеполис". Таркиблар маълум  3 17:34Расман: Игор Тудор "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланди  3

ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди Новости

ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди

ФИФА 2030-йилги ЖЧни 64та жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти.

Аввалроқ хабар қилинганидек, ФИФА президенти Жанни Инфантино ФИФАнинг Trump Tower’даги офисида Уругвай ва Парагвай раҳбарлари, КОНМЕБОЛ президенти ҳамда Аргентина, Уругвай ва Парагвай федерациялари президентлари билан учрашган. Улар ўтган йилнинг март ойида ФИФА кенгаши йиғилишида Уругвай футбол ассоциацияси томонидан норасмий равишда илгари сурилган таклифни илк бор расман муҳокама қилишган.

ФИФАнинг расмий нуқтаи назари шундан иборатки, у барча манфаатдор томонлар билан жаҳон чемпионатини кенгайтириш масаласини муҳокама қилади, чунки ташкилот кенгашда илгари сурилган таклифларни кўриб чиқиши шарт.

Бироқ, The Guardian хабар беришича, парда ортида турнирни кенгайтиришнинг мақсадга мувофиқлигига шубҳа мавжуд. Қарор ФИФА кенгаши томонидан қабул қилинади, унинг йиғилиши келаси ойда Цюрихда бўлиб ўтади. Жаҳон чемпионатини кенгайтириш масаласи кун тартибига киритилмаган.

"Жанни ўзи хоҳлаган тақдирда ҳам кенгашда овоз беришни ўтказмаган бўларди. Иштирокчиларнинг аксарияти 64 жамоа иштироки жаҳон чемпионатига путур етказади, деб ҳисоблайди. Қизиқарсиз ўйинлар жуда кўп бўлади ва бу бизнес моделга зарар етказиши мумкин," - деб таъкидлади Халқаро футбол федерациясидаги манба.

Таъкидланишича, КОНМЕБОЛ ўзгаришларнинг асосий манфаатдори бўлиши мумкин. 64та жамоагача кенгайиш ФИФАга аъзо 211та ассоциациянинг 30 фоиздан ортиғининг иштирок этишини, табиийки улардан кўпроқ терма жамоа қатнашишини англатади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика