RU

Последние новости

18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  1 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  3 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  6 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  10 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  8 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  1 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  4 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0

"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди Новости

"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди

Теги :  РомаНицца
"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлисари Европа лигаси ўйини олдидан Ниццада қўлга олинди.

Жамоалар бугун Францияда мусобақанинг 1-турида ўйнайди.

Сешанба кечаси 100 дан ортиқ одам қурол олиб юриш учун қўлга олинди. "Рома" фанатларидан муштлашувлардан фойдалниладиган темир буюм ва кастетлар олиб қўйилди. Айтилишича, италиялик мухлислар "Ницца" мухлислари билан тўқнашувга тайёрланаётган эди, аммо хавфсизлик кучлари аралашуви туфайли жисмоний ёки моддий зарарнинг олди олинди.

Ницца прокурори Дамиен Мартинелли "аниқланган мухлислар гуруҳларидан бири юзлари ёпилган ҳолда эди" деб айтди. Йиғилиш жойида пичоқлар, болғалар ва бронежилетлар каби индивидуал ҳимоя воситалари топилди.

Франция маъмурияти бугунги кунда "Альянц Ривьера" стадионида томошабинларни текшириш энг юқори даражада амалга оширилишини ва "Ницца" стадион ичида тартибни таъминлаш учун кўплаб стюардларни жалб қилишини хабар қилди.

"Рома" мухлислари стадионгача бўлган йўлда кучайтирилган назорат остида бўлади. Уларда чипта бўлса, фақат миллий полиция конвойида шаттл автобусларида олиб борилади ва ўйиндан кейин шу тартибда қайтарилади.

Бундан ташқари, пайшанба куни соат 5:00 гача жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмоли тақиқланади ва одатда кечроқ ёпиладиган тунги клублар соат 2:00 да ёпилади.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика