Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"
23 сен 20:54
Новости


Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"
Кеча "Олтин тўп" маросими ўтказилди.
"Барселона" президенти Жоан Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида фикр билдирди.
"Реал Мадрид" ўтган йилгидек, Париждаги маросимга келмади. Ўшанда "Олтин тўп" Винисиус Жуниорга берилмаслиги маросим куни маълум бўлганди. Бу йилги мукофотни ПСЖ футболчиси Усман Дембеле қўлга киритди.
- "Реал"нинг бу позицияси ҳақида нима дейсиз?
- Улар хоҳлаган нарсасини қилаверишсин. Биз "Барселона" ҳақида қайғурамиз. Мукофотга номзодлар ва ташкилотчиларга ҳурмат юзасидан маросимларда қатнашамиз.
Биз спортни шундай тушунамиз. Ғалаба қозониш ҳам, мағлубиятга учраш ҳам мумкин. Ютқазишни билиш керак. Бахтимизга, кўп ғалаба қозониб, кам мағлубиятга учраяпмиз, - деди "Барса" президенти Лапорта.
Похожие новости

Комментарии
Биз спортни шундай тушунамиз. Ғалаба қозониш ҳам, мағлубиятга учраш ҳам мумкин. Ютқазишни билиш керак. Бахтимизга, кўп ғалаба қозониб, кам мағлубиятга учраяпмиз, - деди "Барса" президенти Лапорта.
Қайси гапи Реалга тегишли? Улар ҳохлаган нарсасини қилаверишсин деяпи фақат шу гапи. Қолгани клубнинг ва ўзининг шахсий позицияси.
Бойкотдан мақсад нима?
Улар бойкот қилмаслиги учун журналистлар албатта Реалчиларга овоз беришлари керакми? Ёки овоз беришмаса ҳам Франс футбол Олтин тўпни барибир Реалчиларга беришлари шартми?
Айтаман-ку, бу даббаларда онг йўқ.