RU

Последние новости

13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  0 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  2 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  18 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  16 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10

ЖЧ-2026 сари узоқ йўл бошланмоқда. Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғинга киришди Новости

ЖЧ-2026 сари узоқ йўл бошланмоқда. Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғинга киришди

Бугун, 13 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига тайёргарликни бошлади.

"Жар" стадионида ўтган машғулотда Сречко Катанец томонидан йиғинга чақирув олган 26 нафар футболчидан 22 нафари иштирок этди.

Бугунги машғулотда турли сабабларга кўра қуйидаги футболчилар қатнашишмади: Умар Эшмуродов ("Насаф"), Жалолиддин Машарипов ("Пансеррайкос", Греция), Рустам Ашурматов ("Рубин", Россия), Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс", Франция).

Остон Ўрунов, Шерзод Насруллаев ва Алибек Давронов куни кеча ўз клуби сафида майдонга тушишгани учун енгил тикланиш машғулотларини ўтказишди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 14 ноябрь куни ҳам Тошкентда машғулот ўтказади ва 15 ноябрь куни чартер рейс билан Туркманистонга жўнаб кетади. ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Туркманистон - Ўзбекистон учрашуви 16 ноябрь куни бўлиб ўтади.


Ноябрь ойидаги йиғинга чақирув олган футболчиларнинг тўлиқ рўйхати:

Дарвозабонлар
— Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ботирали Эргашев (ОКМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор"), Валижон Раҳимов (ОКМК)

Ҳимоячилар — Рустам Ашурматов ("Рубин", Россия), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор", Туркия), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Умар Эшмуродов ("Насаф"), Абдулла Абдуллаев ("Хор Факкан", БАА), Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс", Франция), Алибек Давронов ("Насаф").

Ярим ҳимоячилар — Одил Ҳамробеков ("Пахтакор"), Азиз Ғаниев ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Отабек Шукуров ("Фотиҳ Карагюмрук", Туркия), Азиз Турғунбоев ("Пахтакор"), Аббос Файзуллаев (ЦСКА, Россия), Жамшид Искандеров ("Навбаҳор"), Жалолиддин Машарипов ("Пансерраикос", Греция), Остон Ўрунов ("Навбаҳор"), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор").

Ҳужумчилар — Элдор Шомуродов ("Кальяри", Италия), Игорь Сергеев ("Патум Юнайтед", Таиланд), Бобир Абдихолиқов ("Ордабаси", Қозоғистон), Жасур Яхшибоев ("Навбаҳор").

Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Туркменистан

Meylis Durdyyew - 44'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа E . Тур 1

16/11/2023, 19:00

3
:
1
Завершен

Узбекистан

Отабек Шукуров - 57', Отабек Шукуров - 77', Элдор Шомуродов - 90'

Стадион: 19500 зрителей

45'
90'
44'  Meylis Durdyyew
61'  Altymurad Annadurdiyev (Arslanmyrat Amanov)
61'  Velmyrat Ballakov (Selim Nurmyradov)
66'  Abdy Basimov
78'  Meylis Durdyyew (Alibek Abdurakhmanov)
78'  Руслан Мингазов (Shanazar Tirkishov)
79'  Shanazar Tirkishov
87'  Elman Tagayev (Myrat Annayev)
34'  Одилжон Хамробеков
56'  Остон Урунов (Игорь Сергеев)
56'  Азизбек Тургунбаев (Аббосбек Файзуллаев)
57'  Отабек Шукуров
75'  Khoziakbar Alidzhanov (Шерзод Насруллоев)
77'  Отабек Шукуров
90'  Элдор Шомуродов
90'  Элдор Шомуродов (Azizjon Ganiev)


Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика