"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!
15 дек 2025 18:46
Новости
"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Аякс" ҳимоячи Такехиро Томиясу билан шартнома имзолаш борасида келишувга эришди.
27 ёшли япониялик футболчи билан тузиладиган битим 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У "Арсенал"ни тарк этганидан сўнг эркин агент мақомида эди. Сешанба куни футболчи тиббий кўрикдан ўтиш ва битимга имзо чекиш учун Амстердамга етиб боради.
Томиясу 2024/25 йилги мавсум АПЛда 1 ўйин ўтказган. Ундан олдинги мавсумда эса лондонликлар сафида 30 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии