Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди
15 дек 2025 17:50
Новости
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди
Унда дастлаб, Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Оринбаев ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида спорт соҳасини, шу жумладан, футболни ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталиб ўтди ва муҳим ўйин олдидан жамоа аъзоларига омад тилади.
"Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Про лигада ўйнаётган "Арал" футбол жамоаси олдида муҳим ўйин кутмоқда. Яъни, 16 декабр куни Суперлигада ўйнаш йўлланмаси учун Бухоро вилоятининг "Бухоро" жамоаси билан ўйин ўтказилади.



Албатта, Про лиганинг ушбу ўйинида футбол мухлислари жамоамиздан юқори натижалар кутиб қолади.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, "Арал" футбол жамоаси мазкур ўйинда ғалаба қозонса, 24 йиллик танаффусдан сўнг узоқ кутилган Суперлигада ўйнаш имкониятини қўлга киритади", – дейилади "Арал" матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, "Арал" ҳамда "Бухоро" ўртасидаги ўтиш беллашуви эртага Нукусдаги "Олимпия" стадионида 14:00 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии
Фаргонада 4-0 бўлган эди
Пахтакорни юттик уйимизда