Жасур Жалолиддинов: "Қурбон Бердиевнинг фикрига қўшиламан"
18 мар 2022 15:21
Новости
Жасур Жалолиддинов: "Қурбон Бердиевнинг фикрига қўшиламан"
"Ёмон ўйнамадим деб ўйлайман. Аммо, энг асосийси - натижа, бундан ҳафсаламиз пир бўлди. Барчаси амалга ошиши учун кўпроқ ишлаймиз.
Қурбон Бердиев мени имкониятларининг 50 фоизидан камроғини кўрсатди деди? Ҳа, қўшиламан, кўпроғини қила олишимга аминман. Аммо, бу мослашиш даври, икки ой - бу кам. Мураббийнинг ўз талаблари бор, шу сабаб кўникиш керак, буёғига яхшироқ бўлиши керак", - деди Жалолиддинов клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.
Ҳамюртимиз ўз инстаграм саҳифасида ҳам клубидаги дебюти ҳақида ёзиб қолдирди:
"Қайрат"даги дебютимда биз хоҳлаган натижани кўрмадик. Аммо, биз битта жамоамиз ва охиригача курашамиз", - деб ёзди футболчи.
"Қайрат" ўтказилган уч ўйиндан сўнг 7 очко билан Қозоғистон чемпионати турнир жадвалини бошқармоқда.
"Қайрат" бош мураббийи нима учун Жасур Жалолиддинов иккинчи тайм бошида алмаштирилганига изоҳ берди

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии