RU

Последние новости

20:10Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  1 20:08Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  30 20:00Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  29 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  6 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  1 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  7 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  26 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  5 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6

Жалолиддин Машарипов фаолиятини қайси чемпионатда давом эттиргани маъқул? (Сўровнома натижалари) Новости

Жалолиддин Машарипов фаолиятини қайси чемпионатда давом эттиргани маъқул? (Сўровнома натижалари)

Беш кун муқаддам Телеграм каналимизга шу мазмунда сўровнома қўйгандик.

Бугун мазкур сўровнома якунларини эълон қиламиз. Шу кунларда Жалолиддин Машарипов трансфери асосий планга чиқса ажаб эмас. Негаки ишончли маълумотларга кўра, унга Қатар клуби "Қатар СК" жиддий қизиқиш билдирмоқда ва "Пахтакор" ярим ҳимоячиси учун 1 миллион доллар таклиф қилган. Лекин "Пахтакор" бу суммага рози эмасдек кўриняпти. 

Сўровнома қўйилгач, 11 мингдан зиёд мухлис иштирок этиб ўзига маъқул вариантни танлади. Натижалар қуйидагича кўриниш олди: Россия 36%, Туркия 21%, "Пахтакор"да қолгани яхши 19%, Бошқа чемпионат 17%, Қатар 4%, Саудия Арабистони 2% ва Эрон 1%. 

Сўровнома иштирокчилари берган овозларини ўринларга бўлиб чиқамиз.

1. Россия - 4,065 овоз 

2. Туркия - 2,360 овоз

3. "Пахтакор"да қолгани яхши - 2,227 овоз

4. Бошқа чемпионат - 1,964 овоз

5. Қатар - 415 овоз

6. Саудия Арабистони - 209 овоз

7. Эрон - 175 овоз

Кўриб турганингиздек, овоз берганларнинг аксарияти Машарипов Россияга кетишини хоҳламоқда. Албатта, Шомуродов билан Ўрунов ўзини кўрсатган чемпионатда нега энди Жалол ўйнаб кетмасин. Унда ҳам салоҳият юқори. Лекин ҳамма гап қайси клуб таклиф қилишида. 

Машарипов айтайлик, Туркия чемпионатига борса ҳам яхши. Ҳар ҳолда Европада футбол барибир бошқача. Қолаверса Туркия чемпионати унинг янада ўсишига хизмат қилади. "Пахтакор"да қолгани яхши деган вариант учинчи бўлганига қараганда "Пахтакор" мухлислари шундай футболчидан ажраб қолишни исташмайди. 

Бошқа чемпионат вариантига келсак, бу исталган чемпионат бўлиши мумкин: хоҳ Англия, хоҳ Малайзия. Энди буёғи кимнинг қайси чемпионатни тасаввур қилишига боғлиқ. Машарипов балки фаолиятини Қатар ёки Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Энг кам овоз тўплаган Эрон чемпионатига эҳтимол бормаса керак. 

Нима бўлган тақдирда ҳам вариант чиқиши билан Машарипов четга кетиши керак. Чунки у "Пахтакор" билан Ўзбекистондаги барча совринларни қўлга киритиб бўлди. Осиё чемпионлар лигасига келсак, бу совринни ютиш учун биздан кўра арабларда имконият кўпроқ.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика