Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда
25 сен 2025 18:16
Новости
Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда
Ўзбекистон футбол ассоциацияси "Олтин тўп"нинг 2006 йилги соҳиби Фабио Каннаваро билан музокаралар ўтказиш учун Италияда бўлди.
Яқин ўтмишнинг машҳур ҳимоячиси, мураббий сифатида БАА, Хитой ва Саудия Арабистони клубларида ишлаган, шунингдек, Хитой терма жамоаси, "Беневенто", "Удинезе" ва "Динамо" Загреб жамоаларида бош мураббий бўлган Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши мумкин.
Championat.asia сайти маълумотларига қараганда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Италия терма жамоаси афсонаси билан айнан унинг юртида музокаралар олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, 52 ёшли Каннаваро ўтган ой Ўзбекистонда меҳмон бўлиб, футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учрашувига келган ва ўзбекистонлик афсоналар билан ўйинда майдонга тушган эди.
Похожие новости
11:50
"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар 1
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии