RU

Последние новости

Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди Новости

Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди

"Навбаҳор" бош мураббий Сергей Лушчан билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Лушчан ўтган мавсумнинг 2-даврасида жамоага бош мураббий этиб тайинланганди. 

Унинг бошқарувида "лочинлар" Суперлигада 35 ўйин ўтказиб, 16 та ғалаба, 9 та дуранг, 10 та мағлубият, Ўзбекистон Кубоги доирасидаги баҳсларда эса 8 учрашувда майдонга тушиб, 5 та ғалаба (иккитаси пенальтилар серияси бўйича), 1 та дуранг ҳамда 2 та мағлубиятни қайд этди.

Аввалроқ Сергей Лушчан "Навбаҳор" бош мураббийи лавозимидан кетгани, жамоани вақтинча "Навбаҳор" U-21 устози Шерзод Жўраев бошқариб бориши ҳақида хабар чиққан эди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика