Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?

Sherzod Nurmatov
23 сен 2025, 17:47
"Навбаҳор" мухлисларига оид турли Telegram каналларида Сергей Лушчан "Навбаҳор" бош мураббийи лавозимидан кетгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Маълумотларга кўра, жамоани вақтинча "Навбаҳор" U-21 устози Шерзод Жўраев бошқариб боради.

Биз "Навбаҳор"дан изоҳ олишга ҳаракат қилдик, аммо клуб вакиллари ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" Суперлига 22-турида "Бухоро"дан 0:5 ҳисобида енгилган ва учрашувдан кейинги матбуот анжуманида Сергей Лушчан шунчаки "ёрилган" эди. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia