

Аввалроқ футболчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида терма жамоани тарк этаётгани ҳақида ёзган эди.
"Мен у билан гаплашмадим, чунки уни терма жамоага чақирмоқчи эдим ва ўшанда у билан гаплашишга вақтим бўларди. Масъулият аввалгидек қолади, чунки ғалаба қозониш керак. Криштианунинг йўқлигидан масъулият на камаяди, на кўпаяди", — дейди Жезушнинг сўзларини CNN Portugal келтиради.
Эслатиб ўтамиз, мураббий 41 ёшли форвардни сентябрь ойида Норвегияга қарши кечган ўйинда захирадан майдонга туширмаган эди, шундан сўнг футболчи халқаро фаолиятини якунлаш қарорига келди.



