UZ

Сўнгги янгиликлар

12:01Суперлига. "Навбаҳор" ХХI асрда илк бор "Пахтакор"ни сафарда ютди  0 10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  3 10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  4 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  16 09:27Гвардиола Винисиусни қандай тўхтатмоқчилиги ҳақидаги саволга жавоб берди  11 08:59Про лиганинг янги иштирокчиси "Ғазалкент" клуби деярли 95 фоиз футболчи билан 3 йиллик шартнома тузибди  2 08:33"Пахтакор"нинг мағлубиятидан сўнг Машарипов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига пост жойлади  22 08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  10 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  4 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  4 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  22 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  42 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  146 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  2

Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди" Янгиликлар

Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Навбаҳор" (5:0) учрашувидан сўнг "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин, биз 0:5 ҳисобида мағлуб бўлдик. Биринчи таймни жуда расво ўтказдик. Натижа ҳаққоний, агар сен ҳимояни ўйламай футбол ўйнасанг натижаси шунақа бўлади. Балки олтита гол ўтказишимиз ҳам мумкин эди.

Рақибни ғалаба билан табриклайман. Жамоамизда ҳар томонлама муаммолар етарли: қарздорликдан тортиб шартномаларгача. Ўйлайманки, яқин орада жамоага эътибор қаратилиб вазият яхши томонга ўзгаради. Тўғрисини айтсам, баъзи футболчиларимиз учун мавсум тугади. Чунки улар жамоа учун эмас, жамоага қарши футбол ўйнашяпти. Вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қиляпмиз, лекин ўхшамаяпти.

- Учрашув статистикасини кўрганимизда "Навбаҳор" кўп жиҳатлар бўйича олдинда эканлиги кўринди. Лекин таблодаги ҳисоб бунинг акси бўлди. Балки жамоангиз ўйнашни хоҳламадими?

- Яна қайтариб айтаман, бугунги ўйиндан кейин ярим жамоа учун мавсум тугади. Чунки баъзилар бугун рақиб фойдасига ҳаракат қилишди. Мен буни бошқача тушунтириб бера олмайман. Ҳаммасини таҳлил қиламиз.

- "Бухоро"дан шундай қаршилик кутганмидингиз?

- Қандай қаршилик ҳақида гапиряпсиз? Биз ўзимизга ўзимиз бешта гол олиб келдик. Агар ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди. Албатта, осон бўлмаслигини билардик, рақибни ҳурмат қиламиз. Лекин ўйинни кўринг, фақат ўзимиз ютқаздик.

- Тезкор голлар ҳам ўйинга ўз таъсирини ўтказдими?

- Яна қайтарайми? Бизда бугун майдонда фақат уч киши футбол ўйнади. Еттита ўйинчимиз умуман ўйнамади. Тўғри, қарздорлик бор, балки бошқа клубларда ҳам бордир. Жамоа учун ўйнамаслик бугун бошлангани йўқ. Иккинчи давра бошланибдики, жамоага қарши ўйнаш давом этяпти. Нималар бўлаётганини тушунмаяпман. Биринчи даврадаги жамоадан асар қолмаган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика