Иордания U-20 терма жамоаси бош мураббийи: "Жаҳон чемпионатига чиқиш учун бир қадам қолди"
08 мар 2023 20:15
Новости
Иордания U-20 терма жамоаси бош мураббийи: "Жаҳон чемпионатига чиқиш учун бир қадам қолди"
- Ўйин ҳақида фикрларингиз?
- Мен бугунги ўйиндан жуда ҳурсандман. Бугун биродарларимиз уммонликлар жуда яхши қаршилик кўрсатишди. Мен барчага миннатдорчилик билдираман. Ғалабамиз Қирол Абдуллоҳ 2 ва барча иорданияликларга бағишланади. Иордания терма жамоаси 1/4 финалда.
- Японияга қарши бўладиган учрашув олдидан йигитларга қандай мотивация бермоқчисиз?
- Японияга қарши бўладиган учрашув менинг ҳаётимдаги энг муҳим ўйин бўлади, футболчиларнинг фаолиятидаги ҳам. Бугунги Уммонга қарши ўйин плей-офф босқичидан ҳам қийинроқ учрашув эди. Тасаввур қилинг, 11 миллион иорданиялик сизнинг ўйинингизни томоша қилиб турибди. Шу сабаб ҳам бугунги ўйин Японияга қарши учрашувдан ҳам муҳимроқ эди деб ўйлайман. Биз араблар кўп вазиятларда хотиржам бўламиз ва Японияга қарши ҳам хотиржамликда ўйин ўтказамиз деб ўйлайман.
- Кейинги учрашувда жамоангиздан нималар кутсак бўлади?
- Биз Осиёнинг энг кучли 8 та жамоасига кирдик ва жаҳон чемпионатига йўлланмасига қадар бизни бир қадам ажратиб турибди. Биз кейинги учрашувда ўша бир қадамни босиб ўтишга ҳаракат қиламиз.
- Футболчиларингизнинг ўйин услубига баҳо бериб ўтсангиз. Жамоа шиддатли ўйин намойиш этмаётгандек?
- Бу бизнинг услубимиз, мен ушбу услубни ишлатишни ёқтираман. Сабаби, агар рақиб кўпроқ хужум қилса ёки бизга қарши прессинг қўлласа, улар очиқ зоналар қолдиришади ва биз шундан сўнг қарши хужумга ўтамиз.
- Жамоа кўп вазиятлардан фойдалана олмаяпти, бунга сабаб нима?
- Бугун кўп вазиятлар яратдик, аммо уларни голга айлантира олмадик ва бу албатта яхши ҳабар эмас. Ўйлайманки, биз кейинги учрашувларда ушбу ҳатоларни такрорламаймиз.
- Кейинги учрашувдаги рақибни мағлуб этсангизлар, жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган бўласизлар. Ушбу муҳим ўйин олдидан футболчиларингиз билан қандай тайёрламоқчисиз?
- Биз тайёргарликни бугундан бошлаймиз. Яъни бугундан бошлаб барча футболчиларимнинг миясини футбол билан тўлдиришим керак (кулади). Биринчи навбатда, йигитлар рақибни ўрганиб чиқишлари керак ва шундан сўнг машғулотларга киришамиз. Футболчилар бир оила, ака-укаларга айланишлари керак ва шундай аҳиллик билан ярим финалга чиқа оламиз.
Комментарии