RU

Последние новости

17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  0 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  1 16:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК. Асосий таркиблар маълум  4 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  0 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  5 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9 14:55"Ньюкасл" эмблемасини янгиламоқчи  3 14:27"Хаби билан бутун футбол оламини ҳайратга солган жамоани шакллантирдик" — "Байер" спорт директори   1 14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  25 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  21 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  4 12:17Ямаль машҳур бренднинг элчиси бўлди  3 11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  19

Илҳом Мўминжонов: “Жавоҳир Сидиқовнинг ўзи пенальти бўлмаганлиги айтиб узр сўради” Новости

Илҳом Мўминжонов: “Жавоҳир Сидиқовнинг ўзи пенальти бўлмаганлиги айтиб узр сўради”

“Навбаҳор” ва “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббий Илҳом Мўминжонов иштирок этиб ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Ўйин шиддатли бўлди, бунга ўзинглар ҳам гувоҳ бўлдинглар. Принципиал аҳамиятга эга “водий дерби”сига жиддий тарзда тайёргарлик кўрган эдик. Ғалабани қўлдан чиқардик. Сўнгги икки-уч дақиқада ҳимоядаги хатолар панд берди. Ёш ҳимоячимиз Аббос Отахоновга ўйин охирида тажриба етишмади. Мана шундай ўйинлар орқали футболчимиз тобланиб боради. Охирида ўтказиб юборилган гол аламли бўлди. Коваленкони олий даражадаги ҳакам деб биламан. Уни қандай савиядаги ҳакам эканлигини мухлисларимиз ҳам яхши билишади. Ҳакамларни хатти-ҳаракатини муҳокама қилишни истамайман. Ҳакамларни ўйинини назорат қиладиган масъул шахслар бор. Шундай экан, Коваленкони ўйинига назоратчилар баҳо беришса тўғрироқ бўларди. Шу сабабли, бу мавзуда бошқа фикр билдирмоқчи эмасман. Эътиборли жиҳати, Жавоҳир Сидиқовни ўзи майдондан чиқиб кетаётиб, пенальти бўлмаганлиги айтиб, футболчиларимиздан узр сўради. Ҳаттоки кўзидан ёш оққанлигини ҳам эътироф этишди.

Бу йилги мавсумда чемпионатимиз савияси анча ошди. Бу ҳақда олдинги матбуот анжуманларида ҳам гапириб ўтганман. Шу сабабли ҳар бир жамоа майдонга биринчи бор тушаётгандек таассурот уйғонмоқда. Ҳозирги кунда “Навбаҳор” шиддатли ўйинларни олиб киришга ҳаракат қилмоқдаман. Қандай рақиб бўлишидан қатъий назар футболчиларимиз бор кучлари билан тўп суришмоқда. Шиддатли ўйинларни нафақат “Навбаҳор” балки бошқа клублар ҳам намойиш этишмоқда. Бу кетишда футболимиз янада ривожланади деб ўйлайман. Чемпионатимиз шу тарзда давом этадиган бўлса яқин йиллар ичида албатта жаҳон чемпионати йўлланмасига ҳам эга бўламиз. Ҳозирда жамоамизда тўп сураётган футболчилар ирода кўрсатиб, жамоанинг ижобий натижа қайд этиши учун интилишмоқда. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман.


Навбатдаги “Бухоро”га қарши учрашув олдидан айрим йўқотишларимиз бор. Йованович бу сафар майдонга туша олмайди. У бугун ҳам жароҳат сабабли майдонга тушмаслиги керак эди. Шунга қарамай уни майдонга туширгандик. Биринчи бўлимдан кейин Йованович алмаштиришимизни сўраганди. Аммо, ўйин аҳамиятидан келиб чиқиб, унинг хизматларидан кўпроқ фойдаланишга қарор қилдик. Бу эса жароҳатини янада жиддийлашишига олиб келди ва уни тикланиши бироз чўзилса керак. Аъзам Алиев эса сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги сабабли Бухорода жамоага ёрдам бера олмайди. Рўзимбой Аҳмедовда ҳам жароҳат мавжуд. Икки олдин Рўзимбой гипсдан халос бўлди. Уни тикланиб, тайёр бўлишини кутамиз. Йўқотишлар бўлишига қарамай уларни ўрнини боса оладиган футболчиларимиз бор. Шундай экан уларга ҳам имкон берамиз.

Бухорода ўтадиган учрашувга тайёргарликни бугундан бошлаймиз. Бир неча кун Наманганда шуғулланиб, кейин Тошкентга йўл олиб, шундан сўнг Бухоро сари юзланамиз. Худо хоҳласа Бухородан ижобий натижа билан қайтишга ҳаракат қиламиз. Сабаби ортга йўл йўқ. Қандай рақиб бўлишидан қатъий назар фақат олдинга интилиб, муросасиз тарзда қаршилик кўрсатамиз. Чемпионатнинг 10-турига қадар жамоамиз иштирокидаги учрашувларга бугунгидек кўп мухлис йиғилмаганди. Агарда жамоамих майдонда муносиб тарзда тўп сурмаганида, бу қадар кўп ишқибоз йиғилмасди. Йигитларга бу меҳнатларинг самараси эканлигини айтиб ўтдим. Бугунги натижани мухлисларимиз  қандай қабул қилишади билмайман. Уларни яна ўйингоҳни тўлдиришлари учун ижобий натижаларни қўлга киритишимиз лозим. Агарда мухлиларимиз жамоани ҳурмат қилиб “Бунёдкор” билан ўтадиган баҳсда ҳам ўйингоҳни тўлдиришса бундан хурсанд бўламиз ва чиройли ўйинлар ва ижобий натижа орқали ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз.

Комиловни жароҳатини жиддий деб айтишди. Оёғининг тизза қисми қайрилгани учун майдонга қайтиши учун қанча вақт кетиши номаълум. Қиличевни ўзи алмаштиришимизни сўради. Шунга қарамай, уни ҳам майдонда маълум вақт ушлаб турдик. Катта хажмдаги ишни амалга оширди ва бироз толиқиб қолди. Ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Хурсанов ва Султоновларга имкон бердик.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика