RU

Последние новости

14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  1 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   39 13:52"Фенербахче" "Барселона" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  0 13:27Эрон матбуоти: Машарипов Суперкубокда ўйнай олади  3 13:06Гёкереш "Арсенал"да дебют қилмасиданоқ рекорд қўйди  2 12:34"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи"  3 12:06Далот МЮ Мбеумо ва Кунья билан шартнома имзолаганидан хурсанд, чунки у энди уларга қарши ўйнашга мажбур эмас  0 11:39МЮ АПЛ ва Бундеслига юлдузлари билан ҳужумни кучайтирмоқчи  1 11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  6 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  2 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  3 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  7 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  12

Илҳом Ҳамроев: “Олдимизда Эрон ёшлар терма жамоасига қарши назорат учрашуви бор” Новости

Илҳом Ҳамроев: “Олдимизда Эрон ёшлар терма жамоасига қарши назорат учрашуви бор”

Бугун “Ўзбекистон спорт мажмуасида” футзал бўйича Ўзбекистон йшлар терма жамоаси Тожикистон ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушди.

Ушбу баҳсда вакилларимиз рақибларини (5:3) ҳисобида мағлубиятга учратишди. Учрашувдан сўнг терма жамоамиз сардори Илҳом Ҳамроев ўз фикрларини билдирди.

“Тожикистон терма жамоасига қарши жуда ҳам яхши ўйин бўлиб ўтди. Рақибларимиз ҳам яхши жмоа экан, уларнинг қай даражада кучга эга эканини билиб олдик. Индивидуал ҳаракатлана оладиган футзалчилари бор экан. Асосий урғуни дарвозабонга берган бўлардим. Чунки Тожикистон терма жамоасини дарвозабони кўп ишни қилар экан.

Ҳозирги кундаги вазифамиз машғулотларда ишланган тактикаларни ўртоқлик ўйинларида қўллашдан иборат. Назорат учрашувларида бош мураббийимизга натижа муҳим эмас. Энг асосийси ўз хатоларимиз устида ишлашимиз керак. Осиё чемпионати бошлангунга қадар бироз вақт бор. Ушбу мусобақа бошлангунга қадар максимал спорт формамизга кириб оламиз.

Машғулотларда кўпроқ текникага ва тактикага эътибор қаратяпмиз. Мураббийларимиз томонидан ўртоқлик ўйинлари режалаштирилган. Устозларимизнинг айтишича олдимизда Эрон терма жамоасига қарши назорат учрашуви бизни кутиб турибди”, - дейди терма жамоа сардори Илҳом Ҳамроев.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика