RU

Последние новости

19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  0 18:44ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  46 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  6 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  8 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  7 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  11 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   252 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  6 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3

Игорь Шквирин: “Матбуот анжуманида нимадир гапиришдан олдин майдонда ниманидир кўрсатишимиз керак” Новости

Игорь Шквирин: “Матбуот анжуманида нимадир гапиришдан олдин майдонда ниманидир кўрсатишимиз керак”

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Турон” (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдириб ўтди.

“Қийин ўйин бўлди. “Пахтакор” ғалабага муносиб ўйнади, деб ўйлайман. Улар биздан ҳар томонлама яхши ўйнади. Курашларда ютиб чиқди ва гол уришди. Бундай рақибга қарши ўйинда Черанга ўхшаган кучли футболчиларга имконият бериш керак эмас. Унинг устун томонлари кўп”, – дейди Игорь Шквирин. 

- Биринчи бўлимда “Турон” пассив ўйнади. Иккинчи бўлимни яхши бошлади ва гол урди. “Пахтакор” кучсизландими ёки тактикани ўзгартирдингизми?

- Биз илк 15 дақиқаликда олдинга бордик. Гол уриш учун имконият бўлди. Рақиб биринчи бўлимда пассив ўйнади. Бундай рақибларга қарши очиқ ўйин қилиб бўлмайди. Сиз қанча курашларда ютсангиз, ғалаба қозониш имконияти кўпроқ бўлади. Ҳозирги ҳолатда ўйиндан кейин нимадир гапиришдан олдин майдонда нимадир қилиб қўйиш керак. Олдинга қараб интилишда давом этамиз. 

- Жамоа жуда яхши ўйин кўрсатмоқда. Учрашув давомида фаолликни қўлга оляпти, лекин дарвозабон панд бермоқда. Жамоада дарвозабонлар билан ким ишлайди?

- Агар сиз айтаётган яхши ўйинимиз очко берганида, жуда яхши бўларди. Дарвозабонлар билан мураббийлар яхши ишлашяпти.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика