RU

Последние новости

18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  12 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  1 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  5 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3

Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Бунёдкор"да ўйин амалиётига эга бўлаётганим Осиё чемпионати олдидан фойда келтиради деб ўйлайман" Новости

Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Бунёдкор"да ўйин амалиётига эга бўлаётганим Осиё чемпионати олдидан фойда келтиради деб ўйлайман"

Кеча "Бунёдкор" жамоаси Coca Cola Cуперлига 8-тур доирасида ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди ва ишончли 3:1 ҳисобидаги ғалабани ўзиники қилди.

Мазкур учрашувдан сўнг "Бунёдкор"нинг чап қанотида ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турган ёш иқтидорли футболчи Иброҳимҳалил Йўлдошев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Уйда ўтган сўнги икки учрашувда биринчи бўлимда тўпни назорат қилдик ва рақибга ўз ўйинини ўтказишга йўл қўймадик. "Навбаҳор" билан учрашувда биринчи бўлимда иккита гол уриб олганимиз фойдамизга ишлади. Иккинчи голдан кейин ўзимизни яхши ҳис қилдик ва шошилмасдан тўпни назорат қилдик. Биринчи бўлим охирларида яққол голга тортадиган вазиятлар яратдик. Ўша вазиятларда бироз омад етишмади. 

"Локомотив" ва "Навбаҳор" билан учрашувларни иккинчи бўлимини таққослайдиган бўлсак, бирида гол ўтказмадик. Чунки, ҳимояда тартибли ҳаракат қилгандик. Энди кечаги ўйинда танаффусдан кейин бироз бўшашдик. Тўп назорати ва ўйин тизгини рақиб томонга ўтиб кетди. Бундан фойдаланиб улар орадаги фарқни қисқартирди. Битта гол кўзимизни очди. Тезда ўзимизга келдик ва учинчи голни урдик. 

Мен кўпроқ ҳужумкор футболни яхши кўраман. Асосан олдинги чизиқда ўйнайман. Шу боис Абрамовни ҳужумкорликка мослашган услуби манзур келди. 

Ҳа, албатта. "Бунёдкор"да ўйин амалиётига эга бўлаётганим юртимизда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати олдидан катта фойда келтиради деб ўйлайман. Боиси, маълум бир даражада ўсишга эришасиз. 

"Пахтакор" сафида майдонга тушганимда ҳаяжон сезилиб турарди. "Бунёдкор"да эса ундай ҳолатга деярли тушмадим. Тезда киришиб кетдим. Вадим Карленович менга ишонч билдириб асосий таркибда майдонга тушираётгани учун миннатдорчилик билдириб қоламан. 

Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Эрон бизга етарлича қаршилик кўрсатиши шубҳасиз. Ҳар бир ўйин биз учун қийин кечади. Барча рақибларга қарши бир хил тайёргарлик билан чиқамиз. Майдонда бор кучимизни ишга солсак мақсадимизга етамиз деб ўйлайман. Осиё чемпионатида ўзбек халқини хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз ва чемпионлик учун интиламиз",- дейди Иброҳимҳалил Йўлдошев.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика