RU

Последние новости

15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  5 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  13 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  28 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7

Ҳамид Актамов: "Шерали Жўраев ўтган ўйинда бошидан жиддий жароҳат олган. Достон Ибрагимовни топганимиз йўқ" Новости

Ҳамид Актамов: "Шерали Жўраев ўтган ўйинда бошидан жиддий жароҳат олган. Достон Ибрагимовни топганимиз йўқ"

Coca Cola Суперлига 22-турдан ўрин олган "Қизилқум" - "Навбаҳор"(0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳамид Актамов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? "Навбаҳор" жамоаси яхши ҳаракат қилди. Ўзи учун керакли бўлган уч очкога эга чиқди. Кутилмаганда икки нафар асосий таркиб футболчимиз жароҳат олди. Натижада ёшларни майдонга туширдик. Уларга ҳам имконият бериш керак. Бугун ғалаба қозонамиз деб ўйлаган эдик. Аммо, ўйинимиз ўхшамади, омадимиз келмади. Икки нафар футболчининг жароҳати жуда катта таъсир қилди. Захирани амалга оширгунимизга қадар ўйинимиз яхши чиқаётган эди. Шундан кейин ўйинимиз ўзгариб кетди. Боз устига Шерали Жўраев ҳам таркибда йўқ эди. Балки шулар ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин. Кейинги ўйинларга яхши тайёргарлик кўрамиз ва охиригача курашамиз. 

Салим Мустафоев ва Ойбек Қиличевнинг жароҳати оғир эмас. Тез кунларда тузалади деган умиддамиз. Бугунги ўйинда ёрдам бера олишмади. 

Достон Ибрагимов билан ҳали алоқага чиққанимиз ва топганимиз йўқ. Чақиряпмиз, ҳали келганича йўқ. Шерали Жўраев "Андижон" билан ўйинда бошидан жиддий жароҳат олган, хотирасини йўқотган, эслолгани йўқ",- дейди Ҳамид Актамов.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика