RU

Последние новости

12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  0 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  0 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  19 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  6 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2

“Фаровон” клуби футбол мактабига қабул бошланди Новости

“Фаровон” клуби футбол мактабига қабул бошланди

Ўтган йили Марғилон шаҳрида ташкил топган янги “Фаровон” футбол клуби жадаллик билан ривожланиб бормоқда.

Айни пайтда жамоа Фарғона вилояти 2-лига баҳсларида иштирок этиб келяпти. Ёш клуб ўз олдига Ўзбекистон Чемпионати Биринчи лигасига чиқишдек жиддий вазифасини қўйган. Жамоа сафини айни пайтда марғилонлик ёш футболчилар ташкил қилади. Марғилон шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи клуб ташкил этилганига кўп вақт ўтмасдан, жамоа ўзининг янги футбол мактабини ишга туширишга ҳам муваффақ бўлди. Кўзланган асосий мақсад, футбол спорт турини янада оммалаштириш, вилоятдаги истеъдодли ёш футболчиларни катта футболга кириб боришларида тўғри йўналтиришдан иборатдир.


Дилмурод Жамолиддинов раҳбарлигидаги  футбол мактабига 1-синфдан 7-синфга қадар бўлган болалар қабул қилинади. Қабул жараёни бошланган. Мактабга қабул қилинган футболчилар клубнинг махсус экипировкалари билан таъминланиши ҳам айтиб ўтиш мумкин. Айни пайтда 7 та янги гуруҳ ташкил қилинди. Ўз фарзандларини Марғилондаги мазкур футбол мактабига аъзо бўлишини истаган ота-оналар клуб мутасаддилари билан алоқага чиқишлари мумкин.

Мурожаат учун телефонлар:
+ 998 91 325 18 60
+ 998 93 640 82 58
+ 998 94 134 0202


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика