RU

Последние новости

01:55Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" 2:1  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  0 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  13 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  12 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2

Фарҳод Нишонов: "Ноябрда Европанинг гранд жамоасига қарши Тошкентда ўйнашимиз мумкин" Новости

Фарҳод Нишонов: "Ноябрда Европанинг гранд жамоасига қарши Тошкентда ўйнашимиз мумкин"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов Жанубий Америкада ташкил этилган йиғиндан кейин championat.asia сайтига интервью берди.

- Уругвайга қарши иккита учрашув ҳақида нималар дея оласиз? 

- Уругвайга қарши иккала ўйин ҳам менга ёқди. Бу учрашувларда тотал устунликка эришдик. Юқори босим эвазига рақиб майдонида кучли прессинг қилдик ва устунликка эга бўлдик. Кўп вазиятлар яратяпмиз, аммо улардан фойдаланишда муаммо кузатилмоқда. Индивидуал хатолар бор. Қолаверса таркибда кўп ротация қилдик. Бир қатор футболчиларни бу йиғинга олиб келмадик. Масалан, Абдуғафур Ҳайдаров, Амирбек Саидов ва Асилбек Жумаев. Уларнинг ўрнига бошқаларни синаб кўрдик. Барча футболчиларга ўйин амалиётини беришга ҳаракат қилдик. Уларни шунчаки турист сифатида олиб келмадик. 

- Сафарда яна қандайдир муаммолар бўлдими? 

- Футболчиларимга қойил қолган жиҳатларим бор. Аргентинадаги ўйинлардан кейин Уругвайга кемада етиб бордик. Кечаси етиб бордик ва эртасига эрталаб майдонга тушдик. Йигитларим юқори тезлик намойиш этишди. Биринчи учрашувдан кейин яна йўлга чиқдик ва Монтевидео шаҳрига бордик. Йўл чарчоғи йигитларимга таъсир қилмаганидан хурсандман.



- Ҳужумдаги муаммолар кўзга ташланмоқда, бу ҳозир ўзбек футболидаги катта муаммо...

- Ҳа тўғри айтдингиз, ҳужумдаги муаммоларимиз кўринмоқда. Бизга яна соф ҳужумчилар керак. 2007-2008 йилда туғилган футболчиларни йиғинларда синаб кўриб келажак учун тайёрламоқчимиз. Бундан ташқари йигитлар индивидуал хатоларга йўл қўйишмоқда. Бу камчиликларни футболчилар билиб туришибди, бунинг устида ишляпмиз. Ҳар бир футболчининг кучли томонини янада шакллантириш лозим. 

- Уругвай билан биринчи ўйиндаги ҳакамларнинг ҳаракатлари ҳақида эшитдим, бу ҳақда улар ўйиндан кейин ҳеч нима демадими?

- Уругвай билан ўйинда ҳакамлар "спектакль" қўйиб беришди. Биринчи баҳс чеккароқ шаҳарчада ўтказилди ва у ерда яшайдиган мухлисларни хурсанд қилиш учун ташкил этилган экан. Ўша учрашувда биз ютишимиз шарт эди. Рақибдан тўп олиб қўсак ҳам жарима зарбаси белгиланаверди, учрашув охирида ҳакам барибир пенальти қўйди ва бу билан Уругвайга ёрдам бериб юборди. Иккинчи ўйин Уругвай терма жамоасининг базасида бўлди. Бу ерда мураббийлар штаби, ҳакамлар қўмитаси вакили келиб биринчи ўйиндаги ҳакамлик учун узр ҳам сўради. Уругвай футбол ассоциацияси бизга муносиб қаршилик қилганимиз учун раҳмат айтишди. Аргентина ва Уругвайда ўзбек футболи ҳақида тушунча деярли йўқ экан. Аммо бу учрашувлардан кейин Ўзбекистон ҳақида бироз бўлса ҳам таассурот уйғонди. Бу одамни албатта хурсанд қилади. 

- Уругвайга қарши иккинчи ўйиндаги мағлубиятни қандай изоҳлайсиз? 

- Уругвай билан иккинчи баҳсдаги мағлубиятимизнинг энг катта сабаби йигитларда "эмоция" тугаб қолганди. Ўйинлар орасида жуда ҳам яқин эди, ҳакамларнинг ҳаракатлари ва бошқа жиҳатлар албатта таъсир қилди. 

- Лазизбек Мирзаев негадир ўйинларда кам майдонга тушди...

- Лазизбек Мирзаев Аргентина биан биринчи ўйиннинг бошида жароҳат олди ва унинг соғлигини ўйлаб, таваккал қилмай дам бердик. 



- Кейинги режалар ҳақида айтиб берсангиз...

Катта эҳтимол билан ноябрь ойидаги ФИФА кунларида Европанинг гранд терма жамоасига қарши Тошкентда ўртоқлик ўйини ташкил этиб берилади. Бу албатта бизга катта тажриба бўлади. Кейинги йиғинда янги номларга ҳам эътибор қаратамиз. Суперлигада ёш футболчилар дебют қилишмоқда ва уларни ҳам кузатиб борамиз. 

- Терма жамоадаги ички муҳит қандай? 

- Очиғини айтаман, терма жамоада ички муҳит жуда ҳам зўр. Мураббий сифатида баъзида футболчиларга бақираман, сўкишим ҳам мумкин. Лекин улар тўғри тушунишади. Ўйин пайтида футболчилар ҳам эҳтиросда бақиришлари мумкин, бироздан кейин ҳаммаси эсдан чиқади. Агар уларнинг камчиликларини ҳозир юзига айтмасам, кейинчалик ўзларига минус бўлади. Ҳар бир мураббий бундай тартибли жамоада ишлашни орзу қилади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика