RU

Последние новости

10:52“Ал Ҳилол“ Виктор Гёкереш бўйича таклиф юборди  0 10:28“Ал Насср“нинг асосий трансфер мақсади маълум  0 09:35Суперкомпьютер 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибини башорат қилди  6 09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  1 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  3 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  12 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  1 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  11 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  40 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1

Энди ЎФА Суперлига ўйинларига келган энг фаол мухлисларга бепул тўплар тақдим этади Новости

Энди ЎФА Суперлига ўйинларига келган энг фаол мухлисларга бепул тўплар тақдим этади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси томонидан юртимизда футболни ривожлантириш, миллий чемпионатимиз савиясини ошириб, стадионларга мухлисларни янада кўпроқ жалб қилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, миллий чемпионатимиз баҳсларини томоша қилиш учун стадионларга ташриф буюраётган мухлисларни хурсанд қилиш, айниқса, ёш болакайларда футболга бўлган меҳрни янада ошириш мақсадида, турли акциялар, тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.

Ушбу мақсадда стадионларда турли аттракционлар, овқатланиш шаҳобчалари, футболга оид эсдалик совғалар, спорт либослари сотиладиган дўконлар барпо қилинади.

Шунингдек, Суперлиганинг 7-туридан бошлаб ҳар турда учрашувларни томоша қилиш учун стадионга келган энг фаол мухлисларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Суперлига клублари футболчиларининг имзоси туширилган бепул тўплар тақдим қилиб борилади.

Мухлислар ушбу тўпларни клубнинг машҳур футболчиларидан қабул қилиб олиб, улар билан бирга суратга тушиш имкониятига ҳам эга бўлишади.

Суперлига баҳсларини томоша қилиш учун стадионларга ташриф буюринг, ўз севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг ва ажойиб футбол тўпларига эга бўлинг!

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика