RU

Последние новости

23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  3 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:45ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси ҳал бўладиган ўйин учун таркиблар аниқ  2 22:10Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳал бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  26 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  3 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  4 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  29 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  12 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2

Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз" Новости

Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"

Суперлига 20-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Навбаҳор" (3:3) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Элдор Мойлиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Томошабоп ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушганди. Мухлисларимизга охиригача қўллаб туришгани учун раҳмат айтаман. Футболчиларга ҳам раҳмат, ҳамма борини бериб ўйнади. Ўз хатоларимиз туфайли оддий голларни ўтказиб юбордик. Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз. Кўплаб вазиятлар яратдик, афсуски ғалаба қозона олмадик.

- Ўтказиб юборилган учинчи голда дарвзабон олдинга чиқиб кетди ва хатога йўл қўйди.

- Ўша вазиятда дарвозабонимиз олдинга чиқмаса ҳам бўларди, чунки ҳимоячи бор эди. Лекин ўзига ишонч билан чиқди, аммо кичик эпизодда хатога йўл қўйди. Одатда ҳимоячилар тўп учун кураш олиб бораётган пайтда дарвозабонлар чиқмайди, қолаверса дарвозагача ҳали масофа узоқ эди. Биз эса рақибга гол совға қилдик. 

- Темур Мамасиддиқов билан Нуриддин Ҳасанов алмаштирилиш сабаби нимада?

- Темур тўп билан яхши, лекин ҳимояда озроқ бўш ўйнайди. Биз ҳисобда олдинда бораётгандик, шунинг учун уни ҳимояга яхши қўшиладиган футболчига алмаштирдик. Нуриддин Ҳасанов эса микро жароҳат сабаб ўйнай олмаслигини айтди, шу боис алмаштирдик.

- Кучли жамоаларга қарши "Шўртан"нинг ўйинини қандай изоҳлайсиз?

- Ўтган тур "Насаф" билан ҳам яхши бошлагандик. Гап натижада эмас, балки ўзимизга бўлган ишончда. "Насаф"дан учралган мағлубиятдан сўнг йигитлар билан кўпроқ руҳий томонлама ишладик. Бизда ҳаммага кураш таклиф эта оладиган жамоа бор, фақат футболчилар ўз кучларига ишонишлари керак. Ўз кучимизга ишонсак ҳамма билан тенгма-тенг ўйнай оламиз.

- "Шўртан" бугун ғалабадан қуруқ қолишининг сабаби юзага келган хатолар туфайлими?

- Энди кўп нарса ўзимиз йўл қўйган хатолар билан боғлиқ. Эътибор беринг, оддий голларни ўтказиб юборяпмиз. Гол уришга келганда жуда қийналяпмиз. Хурсанд қилаётган томони, биринчи даврадаги ўйинимизга нисбатан ҳозир кўпроқ хавфли вазият яратяпмиз. Фақат вазиятлардан фойдалана олсак бўлди.

- Сардор Саъдуллаев Жўрабек Маннонов ўрнини тўлдира олдими?

- Сардор яхши футболчи. У "Насаф" билан ҳам яхши ўйнаганди. Бугунги учрашувда фақат бир марта хатога йўл қўйди. У бирга бир вазиятларда тўпни рақибдан олиб қўйди. Ҳимоячи сифатида ўз ишини яхши бажарди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

   
21 авг 06:28:55
Chpo
Shurtan ligionersiz chiroyli o‘yin o‘yin ko'rsatdi. Yigitlarga raxmat
   
20 авг 23:54:07
uzbuzb
Одий голлар қуйворишни сабаби дарвозабонингиз яхши эмаскан,яхшироқ дарвозабон топинг
   
20 авг 23:18:45
Google User
Bugun Sho'rtan yaxshi o'ynadi. Arzimagan xatolar bo'lmaganida yutib ham qo'yishi mumkin edi
   
20 авг 23:10:05
Жамшид Jamshid
Манга шуртандаги Фаррух Мухторов уйини екади тоза талант лекин кимларгадир екмиди манимча. Мамасадиков Жияновдан кучли алдашда югуришда туп билан уйнашда. Лекин у хам кимларгадир екмиди манимча
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика