Эдин Жеко: "Хуштак чалишга ҳакамнинг жасорати етмади"
05 апр 2018 14:12
Новости
Эдин Жеко: "Хуштак чалишга ҳакамнинг жасорати етмади"
"Барселона" ҳамда "Рома" ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1/4 финал илк учрашувидан (4:1) сўнг, римликлар ҳужумчиси Эдин Жеко учрашув бош ҳаками Данни Маккелининг қарорига эътироз билдирди.
"Тўғри, "Барселона" кучлироқ эди, аммо бош ҳакамга хуштак чалиш учун жасорат етмади. Агар ўша вазиятда бизга пенальти берилганида, ўйин умуман бошқача якун топиши мумкин эди" - дейди Жеко.
Ушбу баҳс бошларида Эдин Жеко Нелсон Семедо билан тўп учун курашда рақиба жарима майдончасида йиқилди, бироқ ҳакам учрашувни давом эттириш кераклигини айтди.
Комментарии