RU

Последние новости

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   9 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Диёр Имомхўжаев: "Арал" клуби кейинги йил Про лигада иштирок этиши мумкин" Новости

Диёр Имомхўжаев: "Арал" клуби кейинги йил Про лигада иштирок этиши мумкин"

Президентимиз Қорақалпоғистонга ташрифи давомида Арал футбол клуби мавзусини кўтарди.

Бу футбол оламидагилар учун ёқимли. Зеро Арал самали чиндан ҳам кучли клублар билан рақобат қила олмайдиган даражага келиб улгурган. Қорақалпоғистон нафақат катта футбол, балки аёллар футболи ҳамда футзал масаласида ҳам албатта ўсишга эришиши керак.

Шавкат Миромонович Арал клубининг яқин йиллар ичида ўзига келишига шаъма қилди. Айнан келаси йил Суперлигада ўйнайди дейилмаганида маъно бор. Чунки 20 йил аввал Қорақалпоғистон бош жамоаси сунъий равишда элитага олиб чиқилган ва ура-ура билан икки йил Олий лигада ушлаб турилган. Табиийки, бош жамоанинг ўзига тегишли базасига, захира ҳамда кадр тайёрловчи мактабига эътибор қилинмаган. Шунингдек, клуб аниқ молиялаштириш манбаларига эга бўлмаган. Оқибатда жамоа икки йилнинг ичида қуйи лигага қайта тушиб кетган.

Демак, эндиликда ишни тўғри йўлга қўйиш талаб этилади. Биринчи галда моддий-техник базани қуриш, кадрлар салоҳиятини оширишга урғу бериш керак бўлади. Президентнинг бу таклифини қўллаб-қувватлаган ҳолда Арал клубининг Про лига мусобақасида истисно тариқасида иштирок этишига эришишимиз мумкин. Сир эмаски, мазкур лига учрашувлари УзРепорт ва Футбол-ТВ орқали намойиш этилмоқда. Бу кўплаб қорақалпоғистонлик дўстларимизга жонажон жамоалари учрашувидан баҳраманд бўлиш имкониятини тақдим этади.

ЎзПФЛ 2021 йилги мавсум учун 22 клубни лицензиялашдан ўтказди. 2022 йилги мавсумга қадар Про лига иштирокчилари сонини ва уларнинг сифатини ошириш вазифаси турган бир вақтда, Арал самали клубига бўлган бундай эътибор биз учун катта ёрдам бўлади. Умид қиламизки, 20 йил аввалги сунъийлик унут бўлади ва бу сафар ҳаммаси ФИФА низомларига, спорт принципларига тўғри келадиган ҳолатда рўй беради. Зеро Президент таъкидлаганидек, Арал чиндан ҳам қайта қуришга муҳтож. Про лига орқали биз клубни босқичма-босқич кўзланган мақсадга олиб келишимиз мумкин. Бу лигада Хоразм, Самарқанд, Фарғона каби вилоятларнинг ҳам бош жамоалари бор экани Арал учун ҳам мотивация бўлиб хизмат қилишига ишонамиз", - деб ёзади ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика