RU

Последние новости

10:13Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 либосини тақдим этди  1 09:45"Бу ёлғон". Ламин Ямал соғлиғидаги муаммолари ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди  0 09:16Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:48EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  1 08:20Максим Шацких: “Биз рекорд сари боряпмиз”  8 08:15ОЧЛ-2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон" 0:0  2 07:53Sofascore. Ўсмирларимиз кечаги супер ғалабадан сўнг неча баҳога лойиқ кўрилдилар?  5 07:28ОЧЛ 2. "Ал Насср"да йирик ғалаба, Ашурматов энг зўрлардан бири бўлган баҳсда "Истиқлол" дуранг ўйнади ва қўшниларимизда мағлубият  0 03:10ЕЧЛ. "Интер" "Қайрат"ни енгди, "Бенфика" "Байер"га ютқазди ва бошқа натижалар  1 03:00ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади  56 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Боруссия Д"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ҳусанов захирада қолди  13 01:24ЕЧЛ. "Қорабоғ" "Челси" билан дуранг ўйнади, "Вильярреал" "Пафос"га ютқазди  3 00:45Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 00:35Лионель Месси МЛС 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди  2 00:07Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  3

Диего Симоне: “Диего Коста учун жонимни беришга тайёрман” Новости

Диего Симоне: “Диего Коста учун жонимни беришга тайёрман”

“Атлетико” бош мураббийи Диего Симоне Ла Лига 12-тури доирасида “Севилья”га (1:1) қарши беллашувдан кейин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Яхши ўйин гувоҳи бўлдик. “Севилья” доим курашчан жамоа сифатида гавдаланиб келган. Уларда таркиб ҳар доим яхши бўлган ва улар ҳар қандай дақиқада ўйинда ўзгариш қила олишга қодир.

Биринчи таймда иккала томон ҳам ўйлаган режаларини амалга ошира олишмади. Ҳеч ким ташаббусни ўзида сақлаб тура олмади.

Иккинчи бўлимда эса биз ҳужумдаги уч нафар футболчи билан рақиб марказий ҳимоячиларига прессинг уюштиришга ҳаракат қилдик. Улар бундай режага муносиб қаршилик кўрсатишди. Шунга қарамай Корреа ва Арьас рақибга жиддий хавф туғдириб, ўйинда ғалабамизни таъминлашлари ҳам мумкин эди.

Қачондир, кимдир майдонда Диего Коста сингари майдонда борини бериб ҳаракат қилса, мен бундан кейин ҳам шундай футболчиларга ишонишда давом этаман. Айни пайтда Диего ажойиб жисмоний ҳолатда. У машғулотларда ҳам ўзини ҳар томонлама ижобий жиҳатларини кўрсатмоқда, гарчи ўйинда гол уролмаса ҳам. Мен бу каби футболчилар учун жонимни ҳам беришга тайёрман”, дейди Симоне.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика