Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"
03 ноя 2025 18:19
Новости
Артём Петросян: "Иккита голни ўзимиз рақибга "совға" қилдик"
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Олимпик" бош мураббийи Артём Петросян фикрларини билдирди.
- Ўйин ҳақида фикрингиз...
- Нима ҳам дердим, боришимиз шу. "Арал"ни ғалаба билан табриклайман. Биринчи таймни ёмон ўтказмадик. Иккинчи бўлим охирларида эса ўзимиз рақибга иккита гол "совға" қилдик. Ҳисоб 0:1 пайтида гол уриб тенглаштирганимизда ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Ўтказиб юборилган иккинчи гол "Арал"га "совға" бўлди, учинчи голни эса гапирмаса ҳам бўлади. Ўша вазиятда концентрацияни йўқотиб қўйдик.
- "Олимпик" охирги турни Фарғонада "ФарДУ"га қарши ўтказади. Бундай ҳолатда жамоа тайёрлаш қандай кечади?
- Қизиқ савол. Албатта, охирги тур биз учун ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Бироз дам олиб, шу ўйинга ҳозирлик кўрамиз. Охирги турда клубимиз шаъни учун майдонга тушамиз. Ҳали бу ўйингача икки ҳафта бор. Яхши тайёргарлик кўриб, бор кучимиз билан ўйнашга ҳаракат қиламиз.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии