RU

Последние новости

17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  0 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  6 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  1 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  25 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  4 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  20 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  13 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  12

"Chacha Navruz Cup" футбол фестивалида Ўзбекистон рекорди ўрнатилади! Новости

"Chacha Navruz Cup" футбол фестивалида Ўзбекистон рекорди ўрнатилади!

Теги :  Chacha Navruz Cup
Сифатли мусобақа ташкил қилишда Республиканинг энг олди ташкилотларидан бирига айланиб улгурган "Бест спорт медиа" бундан буён Ўзбекистон футбол ассоциациаси ва Тошкент шаҳар футбол федерацияси билан ҳамкорликни йўлга қўяди.

Бу эса эндиги мусобақаларни янада сифатли ўтказилишига асос бўлади. "Chacha Navruz Cup" фестивали 24-27 март кунлари "Бунёдкор" футбол академияси майдонларида бўлиб ўтади. Иккинчи маротаба ўтказилинадиган мусобақада бу йил 56та жамоа, 850 нафар ёш футболчи ва 100 нафарга яқин мураббий қатнашади. Бу Ўзбекистон тарихидаги энг йирик мусобақа бўлиб, шу кунгача ҳали бунчалик кўп иштирокчи этган жамоа ва футболчилар мусобақаси юртимизда бўлмаган.

Унда 2006-2010 йилларда таваллуд топган футболчилар қатнашадилар. 2006 йилда таваллуд топган 8та жамоа кубок ғолиблиги учун баҳс олиб борса, 2007, 2008, 2009 ва 2010 йилларда туғилган болакайлар фестивал кўринишидаги мусобақада иштирок этадилар. Иштирокчиларнинг барчаси медаль ва дипломлар билан рағбатлантириладилар.



"Шу кунгача якка тартибда мусобақаларни ўтказиб келар эдик. Биз мусобақаларни ўтказишда Европа андозаларидан фойдаланамиз. Шунинг учун ҳам фестивалларимизда иштирок этиш истагида бўладиган клублар талайгина. 2017 йилги "Наврўз Кубоги"да 40га яқин жамоа қатнашганди. Бунисида 56та. Бу сон кетидан қувиш эмас. Мусобақаларимизни 2014 йил декабрь ойида 4та жамоа билан бошлаган эдик. 4 йил давомида босқичма-босқич уни 56тага олиб чиқдик. Бу билан тўхтамоқчи эмасмиз. 2019 йилда шу даражага чиқишимиз керакки, унда 100га яқин жамоа қатнашиши ва улардан бир нечтаси хориждан бўлиши керак. Шундагина биз скаутларни жалб этишимиз мумкин бўлади", - дейди Тошкент шаҳар футбол федерацияси биринчи Вице-президенти Нодирхўжа Юлдашев.

Мусобақада иштирок этиш истагида бўлганлар, қуйидаги рақамга мурожаат қилишлари мумкин: (+99890) 9540994 (Соат 10:00дан 18:00гача).

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика